Домой Блог Страница 4

ҚОРАМОЛЛАР ЭХИНОКОККОЗИДА ГЎШТНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

0

Х.Б.Юнусов, б.ф.д., профессор,
Alessandra Guidi, в.ф.д., профессор, Италия Пиза университети,
Ф.Б.Ибрагимов, в.ф.н., доцент,
О.Э.Ачилов, в.ф.ф.д., PhD, доцент,
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва
биотехнологиялар университети

Аннотация
Ассортимент готовых мясных продуктов на продоволь-
ственном рынке Узбекистана достаточно велик, но качество
этих продуктов неодинаковое. Сегодня контроль качества
мяса и мясных продуктов очень важен на бойнях с точки зре-
ния безопасности. В статье приведены сведения о физико-хи-
мических показателях мяса при эхинококкозе крупного рогато-
го скота.
Summary
The range of fi nished meat products on the food market of
Uzbekistan is quite large, but the quality of these products is not the
same. Quality control of meat and meat products is very important
in slaughterhouses today from a safety point of view. The article
provides information on the physicochemical parameters of meat in
case of echinococcosis in cattle.
Калит сўзлар: Echinococcosis, оқсил, мускул, ёғ, учувчан ёғ кислоталар.

Мавзунинг долзарблиги. Бугун дунё аҳолиси озиқ-овқат хавфсизлигини хал қилишда чорвачиликнинг етакчи тармоғи ҳисобланган қорамолчилик асосий ўрин эгалламоқда. Ушбу соҳани янада ривожлантириш, қорамоллар бош сонини кўпайтириш, юқори маҳсулдорликка эришишда асосий тўсиқ бўладиган омиллардан бири улар орасида учрайдиган цестодоз касалликларидир. “Хусусан, цестодоз касалликлари орасида энг устувори ҳисобланган эхинококкоз билан қорамолларнинг кучли зарарланиши оқибатида улардан олинаётган сут маҳсулотлари 15-20 фоизга кескин камаяди, касал ҳайвон кучли ориқлайди, гўшт маҳсулотларининг 18-25 фоиз камайишига олиб келади” (1.1P.R.Torgerson. The emergence of echinococcosis in central Asia // Parasitology. – 2013 Nov. – 140 (13). -P. 1667-1673.) Шунга кўра, инсон саломатлигига хавф туғдирадиган ва қорамоллар маҳсулдорлигини кес кин пасайтирадиган эхинококкознинг йил фасллари бўйича учраш даражаси, иқтисодий зарари, улардан олинадиган гўштнинг сифати ва хавфсизлигини аниқлаш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади [10].
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Эхи нококкоз касаллигида гўштнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари сезиларли даражада пасаяди. Эхи нококкоз билан зарарланган ҳайвонлар гўш тидаги амин-аммиак азотнинг миқдори 1,5±0,3 мг, соғлом ҳайвонларда эса
1,20±0,03 мг ни ташкил этади, бу меъёрларга нисбатан 25% га юқори. Периоксидаза ферменти мавжудлиги сабабли бензидинли намуна мусбат, мис сульфат реакцияси салбий бўлиши аниқланган [4,6,9].
Қорамолларнинг эхинококкоз билан зарарланганлиги 15,6 фоизни ташкил қилиши, эхинококкоз билан касалланган ҳайвонларни сўйишдан кейин гўшт чиқиши 4,6 фоизга камайиши ва гўштнинг сифат кўрсаткичлари ҳам ёмонлашгани, жумладан оқсил миқдори 2,3% га, намлик 7,2% га камайиши аниқланган [1,2]. Эхинококкоз билан зарарланган қўй гўштининг кимёвий таркибини текширганда оқсил миқдори 1,8% га, гўштдаги намлик эса 5,2% га, гўштнинг биологик қиймати 11,7% га кама йиши, кул миқдори эса 0,07% кўпайиб кетишини аниқланган [3,5].
Тадқиқотнинг мақсади. Эхинококк билан зарарланган қорамоллар гўштининг сифатини физик-кимёвий, биокимёвий кўрсаткичлари асосида истеъмолга яроқлилигини аниқлаш.
Тадқиқот материаллари ва усуллари. Илмий ишлар Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг “Ветеринария санитария экспертизаси” кафедраси лабораторияси ва Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд сифат гўшт савдо” МЧЖ сўйиш корхонасида сўйилган 15 бош қорамолларда олиб борилди.
Соғлом ва эхинококкоз билан зарарланган қорамоллар гўшт ва гўшт маҳсулотларини физик-кимёвий кўрсаткичлар (5% мис кукуни билан реак ция, учувчан ёғ кислота миқдори, пероксидаза, амин-аммиакли азотнинг миқдори, Оксидланиш-кислотали коэффициенти (мг/%), несслер реактиви билан реакция, формалинли реакция,) ни аниқлаш ветеринария-санитария экспертизаси [7] қоидаларига мувофиқ амалга оширилди.
Намуналарни олиш ва сифатини аниқлаш органолептик, физик-кимёвий усулларда текширишлар, халқаро гўшт ва гўшт маҳсулотлари стандарти «ГОСТ 34567-2019» бўйича текширилди [8].
Асосий маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш Microsoft Excel (2010) ёрдамида амалга оширилди. Ҳар бир намунадаги физик-кимёвий қийматлар ўртасидаги фарқларни таҳлил қилиш (ANOVA) ва t-test орқали аниқланди.
Тадқиқот натижалари. Гўштда физик-кимёвий кўрсаткичларнинг ўзгаришлари уларнинг консистенцияси, ранги ҳамда массасининг ўзгаришини келтириб чиқаради. Шунинг учун эхинококк билан табиий зарарланган қорамоллар ва назоратдаги соғлом қорамоллар
гўштининг физик-кимёвий кўрсаткичларини таққослаш муҳим аҳамиятга эга. Гўшт консистенциясининг ўзгариши гўштнинг қотиши ва етилиш жараёнининг бошланишида рўй берадиган ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади. Гўшт юзасининг камроқ даражада қорайиши эса унинг қуриши ва шу жойда ранг берувчи моддалар концентрациясининг ортишида кузатилади. Шунингдек, тана гўштида ташқи томонининг қорайиши қон гемоглобини ва тўқималардаги миоглобиннинг метгемоглобин ҳамда метомиоглобинга айланиши натижасида ҳосил бўлади. Гўшт рангининг қорайиши биринчи навбатда яхши қонсизланмаган, қон йиғилган жойларда ва озғин ҳайвонларнинг гўштларида рўй беради.

1-жадвал.
Қорамоллар эхинококкозида гўштнинг физика-кимёвий кўрсаткичлари ўзгариши (M±m; n=15)

Тадқиқотларимизда тажриба ва назорат гуруҳидаги ҳайвонлар гўштидан тайёрланган сувли экстракт фильтрдан ўтказилганда, зарарланишнинг кучли даражасида фильтрат секинроқ ўтиши, кучсиз ҳамда назорат гуруҳидаги экстракт фильтратидан анча тиниқ ва тез оқиб ўтиши кузатилди.
Тажрибаларимизда назорат ва зарарланишнинг кучсиз даражасидаги ҳайвонлар гўштидан тайёрланган экстрактни 5% ли мис кукуни эритмаси билан қўйилган реакцияда фильтрат тиниқ, ҳеч қандай чўкмаларсиз қолди, эхинококк билан кучли зарарланган қорамол гўштидан тайёрланган экстрактда эса қисман лойқаланиш ҳолати кузатилди (1-жадвал).
Тадқиқотларимизда эхинококк билан кучли зарар- ланган қорамол гўштидан тайёрланган экстракт пероксидаза реакцияси орқали текширилганида, қорамтир-малла ранг ҳосил бўлди, реакция манфий, назорат ва кучсиз даражада зарарланган ҳайвонлар гўштидан тайёрланган экстрактда эса кўк-яшил ранг ҳосил бўлиб, бир неча минут ўтгандан сўнг қорамтир-малла рангга ўзгарди, яъни реакция мусбат бўлиши қайд этилди.

1-расм.
Қорамоллар эхинококкозида гўштнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ўзгариши

Лаборатор текшириш жараёнларида эхинококк билан кучли зарарланган қорамол тана гўштида учувчи ёғ кислоталар миқдори 4,5 ± 0,05 мг (р < 0,05), зарарланишнинг кучсиз даражасида 3,82 ± 0,04 мг (р < 0,04) ва назорат гуруҳидаги соғлом ҳайвонлар тана гўштида эса 3,6 ± 0,06 мг (р < 0,05) ни ташкил этди.
Тадқиқотлар давомида қорамоллар эхинококкоз қўзғатувчилари билан кучли зарарланиш даражасида гўштнинг амин-аммиакли азотнинг миқдори 1,29 ± 0,003 мг (р < 0,01) ни, зарарланишнинг кучсиз даражасида 1,25 ± 0,005 мг (р < 0,01) ва назорат гуруҳидаги соғлом ҳайвонлар тана гўштида эса бу кўрсаткич 1,22 ± 0,005 мг (р < 0,01) ни ташкил этди.
Қорамолларнинг эхинококк билан кучли зарарланиш даражасида гўштнинг оксидланиш-кислотали коэффиценти 0,38 ± 0,005 мг (р < 0,01), зарарланиш нинг кучсиз даражасида 0,42 ± 0,005 мг (р < 0,01) ва назорат гуруҳидаги соғлом ҳайвонлар тана гўштида эса 0,45 ± 0,005 мг (р < 0,01) ни ташкил этди (1-расм).
Эхинококк билан кучли табиий зарарланган қорамол гўшти текширилганида, формалин реакциясида ижобий натижа қайд этилди, бульонида қисман лойқалик кузатилди, зарарланишнинг кучсиз даражасида бульони тиниқроқ, реакция салбий ва назорат гуруҳидаги соғлом қорамол гўштида ҳам реакция салбий, бульони тиниқ ҳолатда бўлди.
Тадқиқотларимизда эхинококк билан кучли табиий зарарланган қорамол гўштидан тайёрланган экстрактни Несслер реактиви билан қўйилган реакциясида сариқ, сезиларли даражада лойқа ҳосил бўлди, зарарланишнинг кучсиз даражасида оч сарғиш, тиниқ, назорат гуруҳидаги соғлом қорамоллар гўштидан тайёрланган экстрактда эса оч сариқ ранг ва тиниқ бўлди.
Тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқ бўлдики, эхинококк билан кучли табиий зарарланган қорамол гўштининг физик-кимёвий кўрсаткичлари назорат гуруҳидаги соғлом ҳайвонлар гўштига нисбатан сифати жиҳатидан бироз пастлиги аниқланди.

Хулосалар

  1. Олинган натижалар асосида эхинококкоз билан зарарланган қорамоллар гўшти физик-кимёвий, биокимёвий хусусиятларининг ўзгаришлари биологик ва озиқ-овқатлилик қийматининг пасайишига сабаб бўлади.
  2. Эхинококк билан қорамолларнинг кучли дара- жада табиий зарарланишида гўштининг физик-кимёвий кўрсаткичларида ўзгаришлар кузатилиб, соғлом ҳайвонлар гўштига нисбатан учувчи ёғ кислоталарининг умумий миқдори 25% га, амин-аммиакли азот миқдори эса 5,7% га юқори бўлиши мумкин.
  1. Cantro-Amaro K. Contribution a latude de Phydatidole on mosambigul // Off . int. Epiz. – 1960. – P. 488-551.
  2. Scala A., Garippa G., Varcasia A., Tranquillo V.M. & Genchi, C.Cystic echinococcosis in slaughtered sheep in Sardinia (Italy) // Veterinary Parasitology.- 2006.-135.-Р 33-38.
  3. Torgerson P.R., Budke C.M. Echinococcosis an international public health challenge//Research in Veterinary Science. -Vol.74(3).-
    2003.-P. 191-202.
  4. Torgerson P.R., Karaeva R.R., Corkeri N., Abdyjaparov T.A., Kuttubaev O. Human cystic echinococcosis in Kyrgystan: an epidemiological study // Acta Trop. – 2003. – №85. – Р. 51-61.
  5. Torgerson P., Shaikenov B., Kuttybaev O., Cystic echinococcosis in Central Asia: new epidemic in Kazakhstan and Kyrgystan. InP.Craig and Z.Pawlowski (ed.), Cestode zoononoses:echinococcosis and cysticercosis, and emergent and global problem.IOS Press. – Amsterdam: The Netherlands, 2002. – P. 99-105.
  6. Пулатова Г.С. Экономический ущерб от фасциолеза и эхинококкоза коз // – Чимкент, 1997, январь – 31. – С.108-109. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама сининг “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил
    8 майдаги 386 сонли Қарори. https://lex.uz/docs/4327600
  7. ГОСТ 34567-2019. Мясо и мясные продукты. http://docs. cntd.ru/document/1200167814
  8. Ачилов О.Э. Алессандра Гуиди. Эхинококкоз билан за- рарланган қорамол гўштини сифати ва хавфсизлиги. // Ветеринария медицинаси. Тошкент. – 2021. -№4. – б. 33-35.
  9. Ачилов О.Э., Ибрагимов Ф.Б., Абдурахманова Н. Эхинококкоз билан касалланган қўй гўштини ветеринария-санитария жиҳатдан баҳолаш. // Чорвачилик ва наслчилик иши. Тошкент. – 2021. – №1. –б. 21-23.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАРКАЗИЙ ҲУДУДЛАРИДАГИ ИТЛАР ПОПУЛЯЦИЯСИДА DIROFILARI IMMITIS (LEIDY, 1856) НЕМАТОДАСИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА ЗООНОТИК АҲАМИЯТИ

0

О.Б.Абдинабиев, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,
чорвачилик ва биотехнологиялар университети
А.А.Сафаров, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Аннотация
Исследование проводилось на 136 собаках Центрального
регионов Узбекистана (Самаркандская, Навоийская и Кашка-
дарьинская области), из которых 11 или 14,96%, были зараже-
ны нематодами вида Dirofi laria immitis. Степень зараженно-
сти собак Самаркандской области (6,0%) выше, чем в других
областях. Распространение возбудителей дирофиляриоза со-
бак объясняется обилием комаров и наличием гео-экологиче-
ских факторов, способствующих распространению дирофиля-
риозов.

Abstract  Research work was carried out on 136 head dogs distributed in the regions of Central Uzbekistan (Samarkand, Kashkadarya,Navoi regions). During the research, it was found that 11 out of 136dogs, or 14.96%, were infected with Dirofilaria immitis nematodespecies. Among the studied regions, it was observed that the level ofinfestation of dogs with this parasite in Samarkand region is higherthan in other regions (6.0%). The spread of causative agents ofcanine dirofi lariasis is explained by the abundance of mosquitoesin these areas and the presence of geo-ecological factors thatcontribute to the spread of Dirofi laria

Ключевые слова: собаки, дирофилариоз, Dirofi laria immitis, распространение, Центральный Узбекистан.

Dirofilaria immitis паразит нематодаси томонидан қўзғатиладиган юрак-ўпка дирофилариози – қон сўрувчи чивинлар томонидан юқадиган касаллик бўлиб, зоонотик потенциалга эга (Avellis et al., 2011). D. immitis итлар ва бошқа ёввойи йиртқич сутэмизувчи ҳайвонларда, шунингдек, одамларда ҳам асосий хўжайин сифатида яшайди. Бир қатор давлатларда дирофилариоз қўзғатувчиларининг тарқатувчиси сифатида Anopheles maculipennis, Aedes caspius, Culex modestus ва C. pipiens қон сўрувчи чивин турлари хизмат қилиши аниқланган (Kanta Bhattacharjee and Prabhat Chandra Sarmah, 2014; Marcic et al., 2020; Norkobilov et al., 2020; Sonnberger et al., 2021; Safarov et al., 2021, 2022).
D. immitis йиртқич сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамларнинг ўнг юрак бўлмасида, ўпка артерияларида локализация қилиши орқали жиддий патологик касалликлар келтириб чиқаради ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин (Venco, 2007). Касалликнинг клиникасида қисқа масофага югуришдан кейин ҳам нафас қисилиши, қуруқ ва бўғиқ йўтал, чарчоқ ва бурундан қон кетиши каби аломатлар кузатилади (Ayvazoglu et al., 2022).

1-расм.
Самарқанд вилояти итлар популяциясида аниқланган D. immitis нематодаси. А ва Б – итнинг ўнг юрак бўлмасидан ажратиб олинган урғочи D immitisнинг микроскопик кўриниши (С ва Д)


Мазкур паразит касаллик учун эндемик бўлмаган мамлакатлар ҳудудига эндемик аҳамиятга эга бўлган давлатлардан олиб келинган итлар орқали кириб келиши мумкин. Шу сабабдан ушбу мезонларга мос келадиган итлар сонининг кўпайиши паразитолог олимларнинг диққат эътиборида бўлиши лозим (Sonnberger et al., 2021).
Адабиёт манбаларига кўра, дирофилариоз касаллигининг қўзғатувчилари иккита тур, яъни D. immitis ва D. repens нематодалари ҳисобланади.

1-расм.
Ўзбекистоннинг Марказий ҳудудларида итлар популяциясида D. immitis паразит нематода турининг тарқалиши: 1-Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани; 2-Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани; 3-Навоий вилояти, Нурота тумани


Ўзбекистонда 2020 йилга қадар итлар ва бошқа йиртқич сут эмизувчи ҳайвонларда дирофилариоз қўзғатувчиси сифатида D. immitis аниқланмаган. 2018-2020 йиллар давомида А.Сафаров томонидан олиб борилган тадқиқот ишларида Тошкент мегаполисида тарқалган итларда D. immitis нематода тури аниқланган ва молекуляр идентификацияси амалга оширилиб, халқаро GenBank электрон базасида сақлаш учун нуклеотидлар кетма-кетлиги MN650648 рақами орқали жойлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси 2020 йилдан бошлаб D. immitis паразит нематодаси учун эндемик мамлакат ҳисобланади. Шу сабабдан мамлакатнинг турли иқлим шароитларида йил фаслларига боғлиқ ҳолда итлар ва бошқа йиртқич сутэмизувчи ҳайвонлар ҳамда қон сўрувчи чивинлар устида паразитологик тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Материл ва uslubлар. Тадқиқотлар 2021-2023 йиллар давомида Марказий Ўзбекистон ҳудудларида (Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари) турли ёш ва жинсдаги жами 136 бош итларда олиб борилди. Тадқиқот олиб борилган итларнинг 18 боши автоҳалокатлар натижасида нобуд бўлган итлар. Тадқиқот ўтказилган итларнинг 63.9% катта ёшли (>12) ва 36.0% кичик ёшдаги (<1) итлар ҳисобланади. Тадқиқотлар 1 ёшдан юқори бўлган итларда олиб борилди, чунки D. immitis микрофилариялари асосий хўжайин организмига кирганидан кейин ўртача 6 ой ўтгач, етуклик босқичига ўтади ва кўпаяди (Kalvert вa Rawlings, 1985).
Нематодаларни ўлчаш, фотосуратларга олиш ва чизмалар тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг умумий паразитология лабораториясидаги замонавий микрос коплардан фойдаланилди (Olympus CK2-TR invented microscope, Lomo research, binocular – ML – 2200, N- 300 m Ningo Yongkin Optics trinocular microscope).
Олинган натижалар. Текширилган 136 бош итлардан 11 (14.96%) боши D. immitis паразит нематодаси билан зарарланганлиги аниқланди (1-жадвал). Аниқланган паразит асосан катта ёшли (>12) итлар орасида кузатилди. Зарарланган итларнинг 4 (3.68%) боши эркак ва 7 (3.08%) боши урғочи эканлиги тадқиқот олиб борилган ҳудудда мазкур паразит билан урғочи итлар кўпроқ зарарланганлигидан далолат беради.

1-жадвал.
Тадқиқот олиб борилган итларнинг ёши, жинси ва D. immitis нематодаси билан зарарланиш кўрсаткичлари (n=136)

Марказий Ўзбекистон бўйлаб тадқиқот олиб борилган ҳудудлар ичида Самарқанд вилоятидаги итлар популяциясида D. immitis паразит нематода тури бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ аниқланди (2-жадвал). Аниқланган D. immitis нематодасининг морфологик ва микроскопик кўриниши 1-рамда келтирилган.

2-жадвал.
Ҳудудларда итлар популяциясида аниқланган D. immitis нематодасининг тарқалиш частотаси

Жадвалдан кўриниб турибдики, итларнинг D. immitis нематодаси билан зарарланиш даражаси Самарқанд вилоятида 7 (6.0%), Навоий вилоятида 1 (0.2%) ва Қашқадарё вилоятида 3 (0.6%)ни ташкил этади. Тадқиқот олиб борилган ва паразит нематода тури аниқланган ҳудудлар 2-расмдаги хариталарда белгиланган.
Хулоса. Марказий Ўзбекистон ҳудудида тарқалган итлар популяциясида дирофилариоз қўзғатувчилари мавжуд, аммо тарқалиш частотаси бир хил эмас. Итлар дирофилариози қўзғатувчиларининг тарқалиши мазкур ҳудудларда чивинларнинг кўплиги ва Dirofilaria тарқалишига ёрдам берувчи гео-экологик омиллар мавжудлиги билан изоҳланади. Шу боисдан ветеринария врачлари ва тиббиёт ходимлари мазкур ҳудудларда махсус профилактик чора-тадбирларни амалга оширишларини тақозо этади. Ушбу чора-тадбирлар ит- лар дирофилариозини назорат қилишга ва зоонотик инфекциялар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

  1. Avellis F.O., Kramer L.H., Mora P., Bartolino A., Benedetti P. & Rivasi F. 2011. A case of human conjunctival dirofi lariosis by Dirofi laria immitis in Italy. Vector-Borne and Zoonotic Diseases. 11(4): 451-452. DOI: 10.1089/vbz.2010.0067
  2. Ayvazoglu C, Akyuz E, Ogun M, Demir Ayvazoglu P, Kiziltepe S. 2022. Investigation of the Prevalence of Dirofi laria immitis in Dogs in Ardahan Region. International Journal of Veterinary and Animal Research, 5 (2): 50-53
  3. Kanta Bhattacharjee, Prabhat Chandra Sarmah. Epidemiological aspects of Dirofi laria immitis infection in dogs fromAssam of Northeast India. Asian Pac J Trop Dis 2014; 4 (Suppl 1): S255-S258.
  4. Marcic, D., Potkonjak, A., Zekic Stosic, M., Spasojevic- Kosic, L., Pusic, I., & Savic, S. (2020). Prevalence of Dirofi laria immitis in Dogs from Shelters in Vojvodina, Serbia. Acta Scientiae Veterinariae, 48.
  5. Norkobilov, B., Safarov, A.A., Akramova, F., Azimov, D., Shakarbayev, U., Berdibayev, A. 2020. The Cycle of Nematode Dirofi laria Immitis (Leidy, 1856) in the Ecological and Epizootological Chains of Canines in the Biocoenoses of Uzbekistan // American Journal of Zoology. Vol. (3), 1; 5-9.
  6. Safarov, A., Mihalca, A.D., Park, G.-M., Akramova, F., Ionic̆ a, A.M., Abdinabiev, O., Deak, G., Azimov, D., 2022. A Survey of
    Helminths of Dogs in Rural and Urban Areas of Uzbekistan and the Zoonotic Risk to Human Population. Pathogens, 11, 1085.
  7. Safarov, A.A., Akramova, F.D., Azimov, D.A. 2022. Nematodes of the genus Dirofi laria Railliet et Henry, 1911, parasites of carnivorous mammals in Uzbekistan: spread and ecology. Russian Journal of Parasitology.; 16(1): 101–111. (In Russian)
  8. Safarov, A.A., Akramova, F.D., Shakarbaev, U.A., Azimov, D.A., 2018. Parasitic fauna of domestic dog (Canis familiaris Dom.) of the modern metropolis of Tashkent. Russ. J. Parasitol. (12), 41–(In Russian)
  9. Sonnberger, K.; Fuehrer,H.-P.; Sonnberger, B.W.; Leschnik, M.The Incidence of Dirofi laria immitis in Shelter Dogs and Mosquitoes in Austria. Pathogens 2021, 10, 550.

ОТЛАР ОРАСИДА ЎСМАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВАДИАГНОСТИКАСИ (Адабиёт маълумотлари асосида)

0

Ж.Б.Юлчиев, PhD, докторант,
Қ.Н.Норбоев, в.ф.д., профессор,
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва
биотехнологиялар университети

ОТЛАР ОРАСИДА ЎСМАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА ДИАГНОСТИКАСИ
(Адабиёт маълумотлари асосида)


Аннотация
На сегодняшний день изучение болезней лошадей пред-
ставляет интерес для ветеринарных специалистов. Особенно
нового подхода в науке требует изучение онкологических забо-
леваний лошадей. В связи с этим в данной статье представ-
лены мнения ветеринарных онкологов мира, литературные
данные о наиболее распространенных опухолях у лошадей, их
видах, клинических признаках и методах диагностики.

Abstract Today, the study of horse diseases is of interest to veterinary specialists. Especially a new approach in science requires the study of oncological diseases of horses. In this regard, this article presents the opinions of veterinary oncologists of the world, literature data on the most common tumors in horses, their types, clinical signs and diagnostic methods.

Калит сўзлар: ветеринария онкологияси, ўсма тўқимаси, хавфли ва хавфсиз ўсмалар, неоплазма, от, карцинома, липома, шиш, саркома, мелонома, лимфома, эртачи диагностика.

Кириш. Бугунги кунда онкологик касалликлар нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар организмида ҳам хавфли ва хавфсиз ўсмаларнинг учраш даражаси йил сайин ортиб бормоқда [1,7, 14]. Итлар, мушуклар, кемирувчи ҳайвонлар онкологик касалликларининг тарқалиши бўйича бошқа тур ҳайвонларга нисбатан устунликка эга. Ветеринария онкологиясининг ривожланиб бориши натижасида ҳайвонлар организмида нафақат ташқи ўсмаларни балки ички органлар, суяк ва қон томирлар, хатто бош мия ўсмаларини ҳам ўз вақтида диагностика қилиш, даволаш ва асоратларини бартараф қилиш имкониятлари ортиб бормоқда. Отларда ҳам онкологик
касалликларнинг қайд этилаётгани уларни диагностика қилиш ва даволаш муолажалари бўйича дунё ветеринария врачлари ҳамда олимлари томонидан клиник ва илмий тадқиқот ишлари олиб борилишига сабаб бўлмоқда [2, 6, 15]. Олимларнинг таъкидлашича, отлар орасида тери ўсмалари кенг тарқалган бўлиб, улар кўпинча ўхшаш кўринишда масалан, меланома, лимфома ёки паранеопластик тери белгилари, яъни қичишиш ва бошқа кўринишларга эга бўлади [4, 12, 17]. Сўнгги 40 йил давомида отларнинг тери ўсмаларини даволаш бўйича кўп ютуқларга эришилган бўлсада, аммо ички органлар ўсмаларини даволаш бўйича клиник ва илмий ишлар олиб бориш бошқа ҳайвон турларига нисбатан ортда қолмоқда [9, 18]. Шунинг учун ҳам отларнинг онкологик касалликларини ўз вақтида диагностика қилиш ва даволаш бугунги кунда ветеринария мутахассислари учун долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Олинган натижалар таҳлили. Отлар орасида тарқалган тери ўсмалари қуйидаги кўринишларда ҳосил бўлади [1, 10]:
Отлар саркоид ўсмалари – кўп тарқалган онкологик касаллик бўлиб, фибропластик ўсмалар, Шприндел ҳужайрали саркома, фибросаркома ва миксофибросаркома шаклларида намоён бўладиган ўсма тури.
Отлар меланомаси – кўп холларда хавфли ўсмалар гуруҳига кириб, тананинг ташқи томонида, бош, бўйин, чот ва анус атрофи соҳаларида ўсади.
Ясси ҳужайрали карцинома – энг тажовузкор шаклга эга эпителий тўқима ўсмаси бўлиб, отларнинг оғиз бўшлиғида, бурун бўшлиғи ва синусларда, сийдик пуфагида, препуция ва вульвада ўсиши мумкин.
Лимфома – тери ўсмаларининг яна бир кўриниши бўлиб, гранулеза ҳужайралари ўсмалар тоифасига кириб, ичакларда, ичак чарвиларида, қорин бўшлиғида ҳамда бутун тана бўйлаб ўсадиган шакллари фарқланади.
Гранулома – отларнинг репродуктив ўсмалар гуруҳига кириб, улар клиник ва эндокринологик жиҳатдан организмда кучли ўзгаришлар чақиради.
Липома – отларда нисбатан кам тарқалган, аммо ёши катта ва пони зотли отларда мезентерик липомалар айрим ҳолларда учраши адабиётларда келтирилган. Одатда липомалар хавфсиз ўсмалар, аммо ичак чарвилардаги липомалар ўсиши кўпинча отларда санчиқлар пайдо бўлишига олиб келади.
Муаллифларнинг фикрига кўра, ўсмаларнинг турларига қараб отлар орасида тарқалиш кўрсаткичи бўйича саркоид ўсмалар отларда барча ўсмаларнинг 40 % ни, зебраларда 24 % ни ташкил этади. Бу ўсма билан барча ёшдаги отлар, асосан 3-6 ёшлилари кўп касалланади. Олимларнинг фикрича, отлар саркоид ўсмалари шаклланишининг сигирлардаги папилломавирус ДНКси (VPV-1
va BPV-2) билан боғлайдиган назария онкологлар томонидан тан олинган. Ушбу вирус саркоид ўсмаларнинг ўзида ҳам, атрофларида ҳам, соғлом ва касал отларнинг қонида ҳам учрайди [3,5,8]. Саркоид ўсмаларнинг ривожланишида вирус билан касалланишдан ташқари, ирсий мойиллик каби бошқа омиллар ҳам роль ўйнайди. Бунда асосан гисто мувофиқлик комплексининг ҳужайра мем- браналарининг махсус тузилиши – от лейкоцитлари антигени мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, улар учун битта ELA W 13 генининг аллергенлари жавобгардир. Бундан ташқари, теридаги микротравмалар ҳам саркоид ўсмалар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Мутахассислар кузатишича, ҳар доим яйловларда юрадиган йилқиларда папилломавирус ташувчиси бўлган ҳашоротлар билан боғлиқ
иссиқ мавсумларда касалланиш юқори бўлади [11].
Клиник ва гистологик хусусиятларига кўра, от саркоид ўсмаларининг 6 тури фарқланади [10, 11]:

1-расм. Отларнинг саркоид ўсмалари.
  1. Яширин (ясси) саркоид ўсмалар – терининг қобиғи ва жун пиёзчалари шикастланиб, ўртача алопеция билан намоён бўлади.
  2. Веррукоз (сўгал) саркоид ўсмалар – кўпроқ қобиқли, қуруқ бўлиб, тўлиқ алопеция, терининг қалинлашиши ва гиперкератози натижасида 6 см дан ошмайдиган қалинликдаги сўгал ва ёриқлар шаклида тарқалади.
  3. Фибробластик саркоид ўсмалар – тери ости қаватида турли диаметрли ярали зич тугунлар ҳосил бўлади, улар тезда катта ўсмаларга айланади, кўпинча ўсма паренхимасида яллиғланишлар пайдо бўлади.
  4. Тугунли саркоид ўсмалар – ҳар хил ўлчамдаги тугунлар кўринишидаги бутунлай тери остида жойлашган ўсмалар шаклида учраб, бунда терининг сиртини ўзгартирмаслиги мумкин.
  5. Хавфли саркоид ўсмалар – тери фасцияси ва лимфа томирлари бўйлаб тугунлар ва иккиламчи яралар билан кесишган ўсма тўқималарининг тугунлари шаклида тарқалади.
  6. Аралаш саркоид ўсмалар – икки ёки ундан ортиқ саркоид ўсма турларнинг бирикмаси шаклида ўсади.
    Саркоид ўсмалар ўзининг шакли, жойлашиши ва ўлчам, терида юзага келтирадиган эстетик ўзгаришлар ва тугунларнинг хавфли ва хавфсизлигига қараб, кўпинча отнинг махсулдорлик ва иш қобилияти пасайишига олиб келади.

    Меланома – бу меланин пигменти ишлаб чиқарадиган ҳужайралар ўсмаси. Маҳаллий адабиётларда меланома пигмент тўқималарининг хавфли ўсмалари деб аталса, хорижий адабиётларда “меланома” атамаси кенгроқ қўлланилади, шу жумладан бу ўсманинг икки тури хавфли ва хавфсиз ўсмалари тарқалганлиги қайд этилган. Пигментли ўсмаларнинг асосий компоненти нейроэктодермал келиб чиқадиган меланобластлардир [21].

Хавфли меланома кўпинча олти ва ундан катта ёшдаги кулранг отларда учрайди. Одатда секин, бир неча ой ва ҳатто йиллар давомида ўсади; метастаз бермайди. Меланомалар учун энг кенг тарқалган жойлар перианал ва паротид безлар, кўз қовоқлари ва дум атрофи ҳисобланади. Меланоманинг хавфсиз шакли, айниқса меланосаркома операциядан кейин тез ривожланиш ва метастаз бериши билан тавсифланади.
Меланин – бу меланоцитлар эпидермисининг базал қатламида ишлаб чиқариладиган пигмент бўлиб, пигментнинг кўплиги янги меланобластларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ва уларнинг фаоллигини оширади, натижада меланоцитларнинг гиперпродукция ёки ўсимта ўзгариши зоналари ҳосил бўлади. Охирги маълумотларга кўра, меланоцитлар отлардаги барча тери ўсмаларининг 18,7% гачасини ташкил этади. Статистик маълумотларга кўра, отларда меланоманинг хавфли шакллари 66% учраса, онколог МакГилливрай ўтказган клинико-патологик тадқиқотлар натижалари таъкидлашича, тери меланомаларининг 14 % ида улар хавфли меланомага айланиши мумкин, аммо бу кўрсаткич жуда ўзгарувчан эканлигини таъкидлайди, чунки хавфсиз меланомалар
камдан-кам ҳолларда тасдиқланади. Олимнинг Липиззан отлари устида ўтказилган тадқиқотларига кўра, уларнинг 50 % ида хавфсиз меланомалар аниқланган [21, 22].
Отлардаги меланомалар анъанавий равишда ўсиш шаклига кўра 3 гуруҳга бўлинади: хавфсиз, бир неча йил давомида метастазсиз секин ўсиб боради, ёмон оқибатли бирламчи хавфсиз меланома ва бирламчи хавфли меланома. Кейинчалик олимлар томонидан илмий тадқиқотлар натижасида қиёсий тадқиқот клиник жиҳатдан фарқ қилувчи тўртта шакли таклиф қилинди: меланотситик невус, тери меланомаси, тери меланоматози ва анапластик хавфли меланома [22].
Меланоцитик невус рангидан қатъий назар ёш отларда учрайди. Кўпинча улар якка шаклда, атипик жойларда пайдо бўладиган хавфсиз ўсма саналади ва жарроҳлик даволаш учун мос келади. Тери меланоматози гистологик жиҳатдан тери меланомасидан фарқ қилмайди, лекин ёши 15 ёшдан ошган кулранг отларнинг типик жойларида жойлашган кўп тугунлар шаклида клиник жиҳатдан намоён бўлади. Бундай ўсмалар резекция қилинмайди ва метастаз хавфи юқори. Анапластик хавфли меланома ёш, кулранг отларда учрайди ва энг агрессив шакл бўлиб, ташхисдан кейин бир йил ичида кенг тарқалган метастазларга олиб келади [21, 22].
Лимфома – лимфоид ҳужайраларнинг ёмон сифатли ўсмалари трансформацияси учун умумий атамадир, лекин кўпинча отларда лимфосаркома атамаси ўрнига қўлланилади, бу айниқса лимфоид ҳужайраларнинг қаттиқ (ёки саркоматоз) ўсмаларга ва организмда хавфли ўзгаришига олиб келади. Лимфома отларда энг кўп учрайдиган ички ўсма турларидан биридир, аммо от популяцияларида лимфома тарқалиши нисбатан паст бўлиб, АҚШда от қушхоналарида ўтказилган тадқиқотда 0,002% дан 0,05% гача ва клиникаларнинг аутопсия тадқиқотларида 0,2% дан 3% гача бўлиши қайд этилган. От лимфомаси учун аниқ хавф омиллари мавжуд эмас ва этиологияси номаълум касаллик саналади. Ҳеч қандай зот ёки жинсга мойиллиги йўқ, аммо кўпинча отлар 4 ёшдан 10 ёшгача касалланиши адабиётларда келтирилган [23].
Лимфома даврида отлар организмида кенг доирадаги клиник белгилар пайдо бўлади. Касалликнинг белгилари ва ривожланиши лимфома ўсадиган жойлар билан боғлиқ. Энг кўп учрайдиган клиник белгилар – иштаҳанинг пасайиши, депрессия, вазн йўқотиш, иситма, лимфаденопатия ва қориннинг пастга осилиши, юқори ва пастки нафас йўллари касалликлари белгилари, офтальмологик белгилар, санчиқ ва диареядан иборат.

2-расм. Отлар меланомаси.

Олар лимфомаси локализациясига кўра периферик ва ички лимфа тугунлари, талоқ, жигар, буйраклар, ичаклар, юрак, ўпка, бурун-томоқ йўли, кўз ва қўшимча бўшлиқлар, скелет мускуллари, тери, репродуктив органлар, шунингдек марказий ва периферик асаб тизимларида пайдо бўлади. Лимфоманинг 4 та анатомик шакли батафсил тавсифланган: кўп ўчоқли – 50% гача, алиментар – 19%
гача, медиастинал – 6% гача ва экстранодал (экстранодуляр) – 25% гача. Аммо одатда кўпинча лимфомаларнинг ушбу тўртта классик шакли комбинацияси ҳолатида учраши бўйича адабиёт маълумотлари мавжуд [23].
Липома – бу ёғ тўқимасидан ривожланадиган яхши сифатли хавфсиз бириктирувчи тўқима ўсмаси. Ўсма капсула билан ўралган бўлиб, унинг катталашиши билан ўсма ўз оғирлиги остига тортилади, натижада “оёқ” деб аталадиган шакл пайдо бўлади. Бундай липома кекса отларда мезентерия варақлари орасида кўп учрайди ва ичак чарвиларида липома чигаллашган шаклда ўсиши сабабли ичак тутилишининг странгуляцияси, яъни санчиқнинг симптомлар мажмуаси бирдан пайдо бўлиши мутахассислар томонидан ўрганилган. Странгуляция ичакнинг тиқилиб қолиши ва қон таъминотининг бузилишига олиб келади, бу эса шиллиқ қаватнинг прогрессив некрозини чақиради. Бундай вазиятда даволаниш фақат жарроҳлик йўли билан амалга оширилади ва операция қанчалик тез амалга оширилса, ижобий натижа эҳтимоли шунчалик юқори бўлади [24, 25].
Отларда учрайдиган ўсма касалликлари диагностикаси умумқабул қилинган онкологик текшириш усуллари бўйича олиб борилади. Бунда ташқи юзадаги ўсмалар клиник усулларда кўриш, пальпация, перкуссия усулларида аниқланса, ички органлардаги ўсмалар, шунингдек метастазларни аниқлашда турли воситалардан фойдаланилади. Булардан асосан рентгенография, УТТ, КТ ва МРТ диагностикаси қўлланилса, махсус диагностик усуллар стинтиграфия (радиоизотопли сканерлаш), биопсия, усуллари бажарилади [4,16,25].
Лаборатор текширув усулларидан қоннинг морфологик, биокимёвий, иммунологик кўрсаткичлари аниқланса, цитологик, патоморфологик усуллар, иммунобиологик усуллар ёрдамида ўсманинг тури, организмга таъсири, ўсиш даражаси, тўқима тури, хавфсиз ёки хавфлилиги, метастазларнинг бор йўқлиги аниқланади [8,18].
Хулоса. Отлар орасида бугунги кунга қадар мутахассислар томонидан қайд этилган онкологик касалликлардан кенг тарқалган ўсмалар терининг саркоид ўсмалари, меланомалар, лимфома, липома, грануломалар бўлиб, бунда отнинг ёши, туси ва геоэкологик омиллар таъсирида касалликнинг тарқалиш даражаси турлича бўлиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Bergvall K.E. Sarcoids. Vet Clin North Am Equine Pract. 2013 Dec; 29 (3): 657–71.
  2. Compston P.C., Turner T. Laser surgery as a treatment for histologically confi rmed sarcoids in the horse.Equine Vet J. 2016; 48 (4): 451.
  3. Gaynor A.M., Zhu K.W. Localization of Bovine Papillomavirus Nucleic Acid in Equine Sarcoids.Vet Pathol. 2016; 53 (3): 567–73.
  4. Golding J.P., Kemp-Symonds J.G. Glycolysis inhibition improves photodynamic therapy response rates for equine sarcoids. Vet Comp Oncol. 2017; Jan 27 (1).
  5. Hainisch E.K., Abel-Reichwald H. Potential of a BPV1 L1 VLP vaccine to prevent BPV1- or BPV2-induced pseudo-sarcoid formation and safety and immunogenicity of EcPV2 L1 VLPs in the horse. J Gen Virol. 2016; Dec 7. (12).
  6. Haspeslagh M., Taevernier L. Topical distribution of acyclovir in normal equine skin and equine sarcoids: An in vitro study. Res Vet Sci. 2016; 106: 107–-11,.
  7. Knowles E.J. A database survey of equine tumours in the United Kingdom. Equine Vet J. 2016; 48 (3): 280–4.
  8. Nasir L., Brandt S. Papillomavirus associated diseases of the horse. Vet Microbiol. 2013; 29; 167 (1–2): 159–67.
  9. Rothacker C.C., Boyle A.G., Levine D.G. Autologous vaccination for the treatment of equine sarcoids: 18 cases (2009- 2014). Can Vet J. 2015; 56 (7): 709–14,.
  10. Stadler S., Kainzbauer C. Successful treatment of equine sarcoids by topical aciclovir application. Vet Rec. 2011; 168 (7): 187.
  11. Scagliarini A., Bettini G. Treatment of equine sarcoids. Vet Rec. 2012; 171 (13): 330.
  12. Tozon N. Electrochemotherapy as a single or adjuvant treatment to surgery of cutaneous sarcoid tumours in horses: a 31-case retrospective study. Vet Rec. 2016; 179 (24): 627.
  13. Yuan Z., Gallagher A. Bovine papillomavirus infection in equine sarcoids and in bovine bladder cancers. Veterinary Journal. 2007; 174 (3): 599–604.
  14. Kauke M, Safi A.F., Grandoch A., Nickenig H.J.N., Zoller J., Kreppel M. Sinonasal tract sarcomas. Head neck. 2018; 40:1279–[PubMed] [Google Scholar]
  15. Vera S., Deikman R., Klein W.R., van den Belt A.J.M Computed tomography in the diagnosis of malignant tumors of the paranasal sinuses in three horses. Veterinary education of horses. 2010; 21:284–288.
  16. Hanna A, Stieger-Vanegas SM, Heidel JR, Esser M, Schlipf J, Meham J. Nasal adenocarcinoma in a horse with lung, liver, and bone metastases and a review of metastases in nine horses with sinonasal tumors. Case Reports Vet Med. 2015; 2015 article ID 845870.
  17. Cissell DD, Wisner ER, Textor JF, Mohr C, Scrivani PV, Theon AP. Computed tomography of sinonasal neoplasia in horses. Veterinarian Radiol Ultrasound. 2011; 53:245–221. [PubMed]
  18. Gor M.R. Treatment, outcomes, and demographics in sinonasal sarcoma: a systematic review of the literature. BMC Disease of the ear, nose and throat. 2018; 18:4. doi: 10.1186/s12901- 018-0052-5. [PMC Free Article] [PubMed] [CrossRef]
  19. Bowles K., DeSandre-Robinson D., Kubicek L., Lurie D., Milner R., Boston Yu.V. Outcome of fi nal fractional irradiation followed by exenteration of the nasal cavity in dogs with sinonasal neoplasia: 16 cases. Vet Comp Oncol. 2014; 14:350–360. [PubMed]
  20. Dixon P.M., Parkin T.D., Collins N. et al. Historical and clinical features of 200 cases of sinusitis in horses. Veterinarian Rec. 2011; 169:439. [PubMed]
  21. Cavalleri J. M. V. et al. Aetiology, clinical presentation and current treatment options of equine malignant melanoma-a review of the literature //Pferdeheilkunde. – 2014. – Т. 30. – №. 4. – С. 455-60.
  22. Moore J. S. et al. Melanoma in horses: current perspectives //Equine Veterinary Education. – 2013. – Т. 25. – №. 3. – С. 144- 151.
  23. Bacci B., Stent A. W., Walmsley E. A. Equine intestinal lymphoma: clinical-pathological features, immunophenotype, and survival //Veterinary pathology. – 2020. – Т. 57. – №. 3. – С. 369- 376.
  24. Orsini, J. A., Divers, T. (2007) Equine Emergencies: Treatment and Procedures Elsevier Health Sciences
  25. Mair, T. S., and Edwards, G. B. (2003) Strangulating Obstructions of the Small Intestine Equine Veterinary Education 15(4): 192-199




ҚОРАСОНГА ҚАРШИ МАҲАЛЛИЙ ВАКЦИНА САМАРАДОРЛИГИНИ БОШҚА НОМДОШ ВАКЦИНА БИЛАН ТАҚҚОСЛАШ

0

Д.И.Салимова, Х.А.Хамдамов, И.Х.Салимов,
Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Аннотация
В статье приведены данные опытов по сравнительному
изучению иммуногенной активности концентрированных ГОА
формолвакцины против эмфизематозного карбункула крупного
рогатого скота и овец, изготовленной Армовирской биофабри-
кой с местной одноименной вакциной.
Summary
The article presents data from experiments on the comparative
study of the immunogenic activity of concentrated GOA formol
vaccine against emphysematous carbuncle of cattle and sheep
manufactured by the Armovirbiofactory with a local vaccine of the
same name.
Калит сўзлар: Қорасон, денгиз чўчқачаси, қўзғатувчи, Cl. chauvoei Т-04 штамм, ЎД50, Китт-Тароции, шиш, патологоанатомик ўзгаришлар, иммуноген.

Мавзунинг долзарблиги. Анаэроб қўзғатувчилар чақирадиган касалликлар чорва моллари кўпайишига сезиларли зарар етказиб, шу билан бирга уларнинг нобуд бўлишига ҳам сабабчи бўлади. Қорамолларнинг қорасон касаллиги ҳам қорамол ва қўй боқаётган оилалар даромадларига жиддий иқтисодий зарар етказадиган касаллик лар қаторида салмоқли ўрин эгаллайди. Ушбу касаллик дунёнинг чорвачилик ривожланган барча давлатларида кенг тарқалган бўлиб, республикамизда ҳам касаллик вақти-вақти билан учраб туради.
Касалликнинг қўзғатувчиси спора ҳосил қилувчи, ҳаракатчан анаэроб бактерия бўлиб, у ўлган ҳайвон организмида ва ташқи муҳитда спора ҳосил қилади. Қорасон касаллиги қўзғатувчиси табиатда узоқ йиллар давомида сақланиб қолади ва уни йўқ қилиб бўлмайди. Қўзғатувчи споралари озуқа, сув, тупроқ, гўнг орқали тарқалади ва юқади. Ҳайвон организмига тушган қўзғатувчи қонга ўтади ва у орқали организмнинг мускуллар яхши ривожланган, кислород билан яхши таъминланмайдиган жойида кўпаяди. Қўзғатувчи ўзидан кучли токсин ва агрессинлар ажратади, қайси ҳайвонни заҳарлайди ва барча ҳимоя тизимини ишдан чиқаради ва натижада ҳайвон касалликка қарши кураша олмайди. Қорасонга кўпроқ қорамол ва қўйлар мойил бўлишади. Касаллик ўткир кечувчи инфекцион касаллик бўлиб, 1-2 кун, баъзида 5-6 кун давом этади. Касал ҳайвонларни даволаш ишлари аксарият ҳолларда самарасиз якунланади ва ҳайвон нобуд бўлади. Ушбу касалликка қарши курашда олдини олиш асосий тадбир ҳисобланади. Касалликнинг олдини олиш учун касалликка мойил бўлган ҳайвонлар қорасонга қарши эмланади. Республикамизга Россия Федерациясидан вакцина сотиб олиб келинади. Бироқ Россиядан келтирилаётган вакцина кўп ҳолларда Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида қорамолларни қорасон касаллигидан сақлашдаги кутилган самарани таъминлай олмаяпти.
Қорамолларнинг қорасон касаллиги қўзғатувчиларини маҳаллий эпизоотик штаммларини ажратиш, уларни культуральморфологик ва биологик хусусиятларини ўрганиш, улардан қорасон касаллигига қарши вакцина яратиш ветеринария соҳасида изланиш олиб бораётган олимлар олдида турган долзарб муаммолардан биридир.
Изланишлар натижасида юртимиз ҳудудларидан ажратилган маҳаллий эпизоотик штаммдан “Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши қуюлтирилган ГОА формол вакцина” яратилди ва унинг меъёрий ҳужжатлари тайёрланиб тасдиқланди.
Вакцина бир неча йиллар давомида Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари хўжаликларида қорамол ва қўйлар маҳаллий эпизоотик штаммлардан тайёрланган “Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши қуюлтирилган ГОА формол вакцина” билан эмланди ва ушбу эмланган ҳайвонлар орасида қорасон касаллиги учрамаганлиги қайд қилинди.
Ушбу қорасонга қарши маҳаллий вакцина ва Россия Федерациясининг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакциналар иммуногенлигини таққослаб ўрганиш мақсад ва вазифа қилиб белгиланди.
Тадқиқотлар материали ва услублари. Вакциналарнинг иммуногенлигини аниқлаш амалдаги меъёрий хужжатлар талаблари бўйича амалга оширилди. Ушбу тадқиқотлар учун денгиз чўчқачалари, Китт-Тароцци озуқа муҳити, қорасоннинг маҳаллий эпизоотик Х-04 штамми, Cl. chauvoei Т-04 штаммдан тайёрланган вакцина, Россия Федерациясининг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцина, бир марталик шприцлардан фойдаланилди. Тажрибада ҳар бир вакцина учун10 тадан иккита тажриба гуруҳларига 20 та ва назорат гуруҳига 10 та оғирлиги 350-450 г бўлган денгиз чўчқачалари олинди. Биринчи тажриба гуруҳи
чўчқачаларининг қорин тери остига 0,4 мл миқдорда “қорасонга қарши маҳаллий вакцина” билан ва иккинчи тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларига эса “Россия Федерациясининг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцина” билан қорин тери остига 0,4 мл миқдорда юборилиб эмланди. Эмланган денгиз чўчқачалари алоҳида қафасларда бир хил шароитларда сақланди ва улар доимий кузатувга олинди. Эмлангандан 16 кундан кейин ҳар иккала тажриба гуруҳларидаги ва назорат гуруҳидаги денгиз чўчқачалари қорасон касаллиги қўзғатувчисининг Х-04 штаммининг вазелин ёғи остида, Китт-Тароцци озуқа муҳитида ўстирилган бир кунлик култураси билан олдиндан аниқлаб олинган ЎД50нинг 20 баравари миқдорида уларнинг орқа чап оёқлари мушаклари орасига юборилиб зарарлантирилди. Зарарлантирилган иккала тажриба гуруҳдаги ҳамда назорат гуруҳидаги денгиз чўчқачалари 5 кун давомида доимий кузатувда бўлди. Зарарлантирилгандан кейин тажриба гуруҳларидаги ва назорат гуруҳидаги денгиз чўчқачалар ўлими ва тирик қолишига қараб вакциналарнинг иммуногенлигига баҳо берилди.
Тадқиқот натижалари. Тажрибанинг биринчи кунида, маҳаллий эпизоотик Т-04 штаммдан тайёрланган “Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши қуюлтирилган ГОА формол вакцина” билан эмланган 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларида тана
ҳароратининг бир оз кўтарилиши, нафас олишнинг тезлашуви ва маюслик аломатлари кузатилди, бироқ иштаҳасида, ҳаракатларида ўзгаришлар кузатилмади. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, билинар-билинмас шиш борлигини сезиш мумкин.
Россия Федерациясининг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцина билан эмланган 2- тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларида ҳам тана ҳароратининг бироз кўтарилиши, нафас олишнинг тезлашуви ва маъюслик аломатлари кузатилди, иштаҳа ва ҳаракатларида сусткашлик аниқланди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, билинар-билинмас шиш борлиги кузатилди.
Эмланмаган 3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларда эса, тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш, ва юрак уриши тезлашиши, иштаҳанинг йўқолгани кузатилди. Денгиз чўчқачалар маъюс, камҳаракат, мажбурий ҳаракат лантирилганда қўзғатувчи юборилган
оёғини босмаслиги намоён бўлди. Пайпаслаб кўрилганда қўзғатувчи юборилган жойда сезиларли шиш борлиги аниқланди. Шу куннинг иккинчи ярмида, зарарлантирилгандан 28 соат кейин назорат гуруҳидан 1 та денгиз чўчқачаси нобуд бўлди. Ушбу денгиз чўчқачанинг орқа чап оёғи шишган, териси қизғиш-кўкимтир рангда, тери остида ҳаво пуфакчалари мавжудлиги, оғзидан суюқлик оққанлиги текширишлар натижасида аниқланди.
Кузатувнинг иккинчи кунида 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларининг клиник кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар, иштаҳа ва ҳаракатларида нуқсонлар кузатилмади. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда шиш борлиги сезилмади.
2-тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларида тана ҳарорати бироз кўтарилиши, нафас олиш ва юрак ури шининг тезлашуви, маюслик, иштаҳа пасайгани ва камҳаракатлик кузатилди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, сезиларли шиш борлиги аниқланди.
3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларида тана ҳарорати кўтарилган, иштаҳа йўқолган, нафас олиш ва юрак уриши тезлашган. Денгиз чўчқачаларда терлаш аломатлари кузатилди. Улар ташқи таъсирларга эътиборсиз, ҳаракат йўқ. Куннинг биринчи ярмида, яъни зарарлантирилгандан 36-40 соатлар орасида учта денгиз чўчқачаси нобуд бўлди.
Тажрибанинг учинчи кунида 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқа чаларининг клиник кўрсаткичларида салбий ўзга ришлар, иштаҳа ва ҳаракат ларида нуқсонлар кузатилмади. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, шиш борлиги сезилмади.
2-тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларидан олтитасининг аҳволи оғирроқлиги аниқланди. Уларда тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашуви, маюслик кузатилди. Денгиз чўчқачаларда иштаҳа суст ва ҳаракатсиз бир жойда туриши кузатилди. Ташқи таъсирларга суст жавоб қайтаради, мажбурий ҳаракатлантирилганда қўзғатувчи юборилган оёғини босмаслиги аниқланди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, сезиларли иссиқ шиш борлиги аниқланди.
3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларида тажрибанинг учинчи куни 4 та денгиз чўчқачалари нобуд бўлди. Ушбу денгиз чўчқачасида маъюслик, ташқи таъсирларга деярли эътиборсизлик, иштаҳанинг йўқлиги, ҳаракатсизлик кузатилди. Қўзғатувчи юборилган жойида шиш бўлиб, босиб кўрилганда ҳаво пуфакчалари борлиги сезилади.
Тажрибанинг тўртинчи кунида 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларининг клиник кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар кузатилмади. Уларнинг иштаҳа ва ҳаракатларида нуқсонлар кузатилмади. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда шиш сезилмади.
2-тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларидан иккитасининг аҳволи оғирлиги аниқланди. Уларда тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашуви, маъюслик кузатилди. Чўчқачаларда иштаҳа йўқолган ва ҳаракатсиз бир жойда туриши кузатилди. Ташқи таъсирларга жавоб қайтармайди, мажбурий ҳаракатлантирилганда қўзғатувчи юборилган оёғини босмаслиги аниқланди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда сезиларли шиш борлиги аниқланди. Шу куни ушбу гуруҳдан иккита денгиз чўчқачаси нобуд бўлди.
3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларида тажрибанинг тўртинчи куни 2 та денгиз чўчқачалари нобуд бўлди. Денгиз чўчқачасида маюслик, ташқи таъсирларга эътиборсизлик, иштаҳанинг йўқлиги, ҳаракатсизлик намоён бўлди. Қўзғатувчи юборилган жойида шиш бўлиб, жуни тушган ва суюқлик сизиб чиқиши аниқланди.
Тажрибанинг бешинчи кунида 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларининг клиник кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар кузатилмади. Уларнинг иштаҳа ва ҳаракатларида нуқсонлар йўқ. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда шиш сезилмади.
2-тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларидан тўрттасининг аҳволи оғирлиги аниқланди. Уларда тана ҳарорати кўтарилиши, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашуви, маюслик кузатилди. Денгиз чўчқачаларда иштаҳа йўқолган ва ҳаракатсиз бир жойда туриши ку-
затилди. Ташқи таъсирларга жавоб қайтармайди, мажбурий ҳаракатлантирилганда қўзғатувчи юборилган оёғини босмаслиги аниқланди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда сезиларли шиш борлигини аниқланди. Шу куни ушбу гуруҳдан яна иккита денгиз чўчқачаси нобуд бўлди.
3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларида тажрибанинг бешинчи куни ушбу гуруҳдаги охирги денгиз чўчқачаси ҳам нобуд бўлди.
Нобуд бўлган денгиз чўчқачалар текширилганда, уларнинг орқа чап оёғлари шишган, териси қизғиш кўкимтир рангда, босиб кўрилганда тери остида ҳаво пуфакчалари мавжудлиги, оғзидан қонли пўпиксимон суюқлик оққанлиги кузатилди. Улар патологоанатомик ёриб кўрилганда, орқа чап оёқ тери остида ҳаво пуфакчалари тўпланганлиги ва тўқ қизил суюқлик борлиги кузатилди. Мушаклар тўқ қизил-қорамтир рангда бўлиб, осонгина узилиб кетиши аниқланди. Қорин бўшлиғида қизғиш суюқлик мавжудлиги, жигарда ўзгаришлар борлиги, юрак мушаклари бўшашганлиги кўзга ташланади.
Нобуд бўлган денгиз чўчқачалардан қўзғатувчини қайта ажратиш мақсадида патологик материал (юрак, жигар, мушак бўлакчалари) олиниб, улардан Китт-Тароцци озуқа муҳитларига намуналар экилди ва ўстириш учун термостатга қўйилди. Намуналарда озуқа муҳитларининг ранги хиралашгани ва муҳит тепасида ҳаво пуфакчалари мавжудлиги намоён бўлди. Ушбу муҳитлардан буюм ойначаларида суртмалар тайёрланиб, Грам усулида бўялди ва микроскопия қилинди. Мик роскопнинг кўриш майдончасида шакли тўғри ва озроқ қайрилган, учлари ярим айлана шаклида бўлган, якка ва жуфт-жуфт жойлашган Грам мусбат бацилалар, яъни қорасон касаллиги қўзғатувчиси борлиги аниқланди.
Хулоса. Маҳаллий эпизоотик Т-04 штаммдан тайёрланган “Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши қуюлтирилган ГОА формолвакцина” ҳамда Россиянинг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцинасининг иммуногенлигини таққослаб ўрганиш синовлари натижасиданмаҳаллий эпизоотик Т-04 штаммдан ишлаб чиқарилган вакцина Россиянинг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцинасидан иммуногенлиги юқори эканлиги аниқланди ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ мос келишини кўрсатди ва ушбу вакцина етарли даражада иммуноген деган хулоса қилинди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Культурально-морфологические и биологические свойства возбудителя эмфизематозного карбункула Cl.chauvoei. Ҳайвон ва паррандаларнинг ўта хавфли касалликларини тарқалиши ва олдини олишнинг мониторинги. Учинчи ҳалқаро илмий конференция маърузалари матни тўплами. Самарқанд, 2006. 293-295 бет.
  2. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Маҳаллий штаммлардан тайёрланган қорасон касаллигига қарши вакцинани иммуногенлигини синаш. Ветеринария соҳаси учун дори-дармонлар яратиш, синтез қилиш ва ишлаб чиқариш муаммолари. Тўртинчи Респ. илмий конференция маърўзалари матнининг тўплами. Самарқнд, 2008. 223-228 бет.
  3. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Бузоқларда экспериментал қорасон касаллиги. «Зооветеринария» журнали, Тошкент.№ 3. 15-16 бет.
  4. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Қорасон касаллигини махсус олдини олиш. «Зооветеринария» журнали, Тошкент. 2009. № 8. 9-10 бет.
  5. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Қорамолларнинг қорасон касаллигига қарши кураш. «Зооветеринария» журнали, Тошкен.т 2010. № 4. 8-10 бет.
  6. Салимов И.Х. Маҳаллий штаммлардан тайёрланган қорамолларнинг қорасон касаллигига қарши ГОА формол вакцина. «Зооветеринария» журнали, Тошкент 2011. № 11/12. 17- 19 бет.