БРАДЗОТ КАСАЛЛИГИ ҚЎЗҒАТУВЧИСИ CL. OEDEMATIENSНИНГ
ЎЛДИРУВЧИ (ЎД50 ВА ЎД100) ДОЗАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАЖРИБАСИДА
ПАТОЛОГОАНАТОМИК ЎЗГАРИШЛАР
Аннотация
В статье представлены значение эпизоотологических данных и патологоанатомических изменений при
диагностике брадзота. На основе бактериологических
исследований приводятся признаки позволяющие дифференцировать брадзот от других видов инфекционный болезней. Предоставлены результаты определения летальных доз возбудителя (LD50 и LD100) у морских свинок,
инфицированных культурой штамма Cl.Oedematiens, а
также даны рекомендации по профилактике и борьбе с
этим заболеванием
Annotation
The article presents the importance of epizootological
data and pathological changes in the diagnosis of bradzot.
On the basis of bacteriological studies, signs are given that
make it possible to diff erentiate bradzot from other types
of infectious diseases. The results of determining the lethal
doses of the pathogen (LD50 and LD100) in guinea pigs
infected with the culture of the Cl. Oedematiens strain are
presented, as well as recommendations for the prevention and
control of this disease
Калит сўзлар: брадзот, патологик намуна, қўзғатувчи, Cl.Oedematiens, ўлдирувчи доза, Китт-Тароцци, анаэроб, тажриба, спора, идентификация.
Мавзунинг долзарблиги. Брадзот касаллиги пайдо бўлишининг асосий омиллари қўйларни қиш ва эрта баҳорда қиров ҳамда шудрингда боқиш, уларнинг турли гельминтозлар билан касалланиши, оқсил, витамин ва минерал моддаларнинг етишмаслиги натижасида организм резистентлигининг пасайишидир. Касаллик асосан яшин тезлигида ва ўта ўткир шаклларда кечиб, касалланган қўйлар организмида қўзғатувчи ўзидан кучли токсин ажратади ва заҳарланиш оқибатида ҳайвон жуда қисқа вақт ичида (20-30 дақиқа, баъзан 2-8 соат давомида) нобуд бўлади. Брадзот келтирадиган иқтисодий зарар жуда катта бўлиб, отарларда 30-35% қўйларнинг касалланиши ва 90-100% гача нобуд бўлиши кузатилади. Касалликдан ўлган, шунингдек мажбурий сўйилган қўйлар гўштининг истеъмолга яроқсизлиги сабабли уларнинг ёқиб йўқотилиши ва профилактик чора-тадбирлари учун кетган харажатлар иқтисодий зарарнинг асосини ташкил этади. Брадзот касаллиги қўзғатувчиси Cl.Oedеmatiens ҳаракатчан анаэроб бактерия бўлиб, ўлган ҳайвон организмида спора ҳосил қилади. Қўзғатувчи споралари ҳайвон организмига озуқа, сув, тупроқ ва гўнг орқали киради. Қўзғатувчи споралари ташқи таъсирларга ўта чидамли бўлганлиги сабабли, табиатда касаллик ўчоқлари доимий сақланиб қолади ва уларни йўқотиб бўлмайди. Брадзот касаллигига қарши курашишда самарали тадбирларни ишлаб чиқиш учун аввало унинг эпизоотологиясини ўрганиш аниқланди. Жуннинг енгил юлиниши, шиллиқ пардаларнинг кўкарганлиги, кекирдак ва бронх шиллиқ пардаларида қон қуйилишлар кузатилди. Қорин ва кўкрак бўшлиқларида қонли суюқлик тўпланган. Ўпка қонга тўлган, юрак кўйлакчаси сувга тўлиб, юрак бўшашган ва қон қўйилишлар мавжуд. Талоқ бироз катталашган, жигар қонга тўлган ва некроз кузатилди. Буйрак бўшашган, шишган ва қонга тўлган. Асосан ширдон ва 12 бармоқ ичакнинг шиллиқ пардалари қизарган ва яллиғланган ҳамда қон қуйилиш ҳолатлари кузатилди. Ушбу касалликдан нобуд бўлган қўйлардан бактериологик текшириш учун патологик намуналар (жигар, юрак, буйрак, найсимон суяк, ва жароҳат жойидан мушак бўлакчалари) олинди. Бактериологик текширишлар ветеринария-илмий тадқиқот институтининг микробиология лабораториясида брадзот касаллигига лаборатория шароитида ташхис қўйиш йўриқномаси, услубларига ва бошқа тартибқоидаларига асосан ўтказилди. Олинган патологик намуналардан асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда буюм ойначаларида босма сурт малар тайёрланиб, Грам усулида бўялди ва бактериологик текширилди. Бунинг учун намуна юзаси қиздирилган скалпель билан куйдирилгач, ўша жойга Пастер пипеткаси санчилиб, стерил ҳолда суюқлик олинди ва ёниб турган газ горелкаси устида Китт-Тароцци озуқа муҳитининг тубига экилди…


ЭПИЗООТИК ТАДБИР СИФАТИ – ДАВР ТАЛАБИ

Шу йилнинг олти ойи мобайнида куйдирги касаллигига қарши 15 минг 250 бош йирик шохли, 46 минг 446 бош майда шохли ҳайвонлар ва бошқа уй ҳайвонлари эмланди. Оқсилга қарши 9150 бош йирик шохли ва 82 минг 200 бош майда шохли ҳайвонлар эмланди. Бу Қоровулбозор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими маълумотида ўз аксини топган.
Шунингдек, туманда қутуриш, бруцелёз, туберкулёз каби хавфли касалликларга қарши эмлаш ва қарши кураш чора-тадбирлари ҳам уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Бу ишларга туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими қатори ташхис маркази мутахассислари ҳам тўлиқ жалб этилган. Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, Қоровулбозор туман ҳокими
Акмал Остонов ташаббуси билан шу йил ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими биносини таъмирлаш ҳамда қўшимча бинолар қуриш учун маҳаллий ғазнадан 340 миллион сўм ажратилди.
– Пулимиз кўп эмас, аммо ветеринария учун пул ажратиш керак. Айниқса, Президентимиз томонидан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришга катта эътибор берилаётган маҳал, – деди ҳоким депутатлар олдида сўзга чиқаркан. – Қолаверса, ҳайвонларни касалликка чалинтирмаслик жуда муҳим, биз шу орқали аҳолининг ҳам саломатлигини таъминлаган бўламиз.
– Соҳамизда ўзгаришлар катта, тажрибали, ўз касбини пухта эгаллаган мутахассислар ҳам кўп, аммо уларнинг кўпчилиги
и н с т и т у т д а ўқишмаган. Бунинг сабаби оддий, илгари олий маълумотли бўлишни ҳеч ким талаб қилмаган эди. Эндиликда молия бўлими ходимлари мониторинг қилишганда, нега ветучасткада ишлаётган мутахассиснинг дипломи йўқ, деб эътироз
билдиришмоқда. Бу асосли гап, аммо мавжуд муаммони бирданига ҳал этиб бўлмайди. Агар рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, айни чоғда бўлимда 24 киши меҳнат қиляпти. Уларнинг бор-йўғи 4 нафари олий маълумотли, яна бир киши сиртдан институтда ўқишни бошлаб юборган. Шу боис ёшларни олий маълумотли бўлишга, ветеринария бўйича пухта билим олишга ундаяпман, – дейди бўлим бошлиғи Дилмурод Юсупов шогирди ва ўринбосари Жобир Нуруллаев билан суҳбатлашаркан. Қоровулбозор чўл тумани, аҳоли кам, шунга яраша чорвачиликни ривожлантириш, озуқа экинлари етиштириш имконият …
ҚОРАМОЛЛАРДА ОҚСИЛ КАСАЛЛИГИ
А.И.Амиров, У.Т.Махсудов, магистр М.Х.Муратова,
Тошкент давлат аграр университети ассистентлари
Аннотация
В этой статье приведено данные причиниы просхождения болезны «Ящура» клинические показатели, методы диагноза и профилактика а также мероприятие борьбы данного болезни
Annotation
This article provides information on the causes, course,
clinical signs, methods of diagnosis, prevention and control
of proteinuria in animals.
Кириш. Бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатларида аҳолини озиқ-овқат, тўйимли ва сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бунда бевосита чорвачилик ва ветеринария соҳаларини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларини кўпайтириш ҳамда маҳсулдорлигини ошириш республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шарти бўлиб, муҳим иқтисодий, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эгадир.
Мавзунинг долзарблиги. Наслчиликка ихтисослашган чорвачилик хўжаликларида сифатли, баланслаштирилган озуқа таъминотининг ёмонлиги, технологик ва ветеринария-санитария талабларига риоя қилинмаслиги натижасида наслли ҳайвонлар,
айниқса, четдан келтирилган қорамоллар орасида юқумли ва юқумсиз касалликлар кўплаб учрамоқда ҳамда сигирлар маҳсулдорлиги пасаймоқда, мажбуран сўйилмоқда, бузоқлар орасида касалланиш ва ўлиш даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу юқумли
касалликлар орасида жуфт туёқли ҳайвонларнинг оқсил касаллиги салмоқли ўринни эгаллайди.
Юқумли оқсил касаллиги табиатда учраши билан бошқа юқумсиз касалликлардан ажралиб туради. Касалликнинг эпизоотологик, эпидемиологик, социал-иқтисодий аҳамиятга эга эканлиги илмий жиҳатдан ўрганишни талаб этади. Оқсил-(яшур)-ўткир кечувчи, тез тарқалувчи юқумли вирус касаллик бўлиб, у билан асосан жуфт туёқли ҳайвонлар: қорамол, қўй-эчки, чўчқа ва туялар ҳамда кам бўлса-да, одамлар, айниқса, касал ҳайвон билан мулоқотда бўлган ветеринария ходимлари, сут соғувчилар, молбоқарлар касалланади.
Касалликнинг иқтисодий зарари. Касалликдан ўлим нисбати пастлигига қарамасдан, эмланмаган ҳайвонларга юқиш эҳтимоли 100 фоизга яқин. Касалликка чалинган ҳайвонларнинг хўжаликларда фойдаланиш муддати қисқаради, маҳсулдорлик, сут ва бола бериш қобилияти пасая ди ҳамда касалликни даволаш ва олдини олиш учун хўжаликлардан катта маблағ сарфланади. Маълумотларга кўра, касаллан…

ИЛМ-ФАН ВА АМАЛИЁТ: ИНТЕГРАЦИЯ ТАЛАБИ
А.О.Орипов, Н.Э.Юлдашов, Ш.А.Джаббаров,
Ветеринария илмий-тадқиқот институти
Бугун чорва моллари орасида учрайдиган кўпгина юқумли, паразитар ва юқумсиз касалликларнинг олдини
олиш, улар етказадиган иқтисодий зарар ва аҳоли саломатлиги учун туғдирадиган хавф-хатарни бартараф этиш
жуда муҳимдир.
Шу боис Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тизимдаги ветеринария мутахассислари ҳамда чорвачилик ва паррандачилик йўналишларида фаолият юритаётган мутахассислар
малакасини узлуксиз ошириб бориш бўйича илмийтадқиқот институтлари билан ҳамкорликда дастур ишлаб
чиқилди.
Дастурга мувофиқ, йил давомида бўлиб ўтадиган махсус ўқув-семинарлари ташкил этилди. Шу кунга қадар (вилоятларда соҳа олимлари ва мутасаддилар иштирокида) 25 марта ўқув-семинарлари ўтказилди. Семинарларда жами 3500 нафар ҳамда 500 дан ортиқ ветеринария мутахассислари иштирок этди.
Ҳозирги даврда чорва моллари ва паррандалар орасида кенг тарқалган асосий гельминтозларни аниқлаш, уларга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш, (янги, маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқарилган антгельминт воситалар гельминтозларни даволаш ва профилактика чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш) амалиётга тадбиқ қилиш долзарб ҳисобланади.
Бугунги кунда республикамизнинг Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида чорва моллари орасида маршаллагиоз билан зарарланиш даражаси 57,2% ни, нематодироз билан 48,0% ни, бошқа ошқозон-ичак
стронгилятозлари билан 61,6% ни, фасциолёз билан 22,1% ни ҳамда мониезиоз билан касалланиш 6% ни,
айниқса, майда шохли моллар-қўй ва эчкиларда эса асосий гельминтозлар билан зарарланиш даражаси 79,2 фоизни ташкил этиши аниқланган.
Мавжуд муаммони ҳал қилиш учун ветеринария-санитария, даволаш ва профилактика чора-тадбирларини тўғри
ташкил қилиш, маҳаллий шароитда ишлаб чиқилганда қуйидаги илмий ишланмаларни тавсия этамиз:
– чорва молларининг фасциолёз, шистосомоз (ориентобильгарциоз) ва парамфистоматозларининг олдини олишда янги, маҳаллий моллюскоцид воситаларни қўллаш (1 ва 2-иловалар);
– қўй гельминтозларига қарши албендазол, мис купороси ва туз аралашмасини тайёрлаш ва қўллаш (3-илова);
– қоракўлчилик хўжаликларида гельминтозларга қарши янги кимёвий восита-бентонитли антигельминттуз аралашмаларни қўллаш (4-илова);
– парранда (товуқ)лар маҳсулдорлигини рағбатлантирувчи восита – госсипрен ва уни қўллаш бўйича қўлланма (5-илова).
Мазкур илмий ечилмалар асосида илм-фан билан амалиётни интеграция қилиш, соҳада яратилган ишланмаларни жорий этиш мақсадида:
-ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари базасида илмий ечилмаларни амалиётга кенг жорий этиш, бунинг учун чорвачилик ва паррандачилик фермер хўжаликларига шартнома асосида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, унинг хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
- ветеринария-сервис хизматларидан тушган маблағлар ҳисобидан эса марказларни зарурий воситалар, дори-дармонлар, асбоб-ускуналар таъминлаш ҳисобига илмий ечилмаларни амалиётга татбиқ этиш чораларини кўришимиз зарур.
ҲАЛОЛ МЕҲНАТ РОҲАТ-ФАРОҒАТ ДЕМАКДИР

Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни хотирамда ўтмиш жонланади, кўзимга ёш келади. Шундай саодатли кунларни кўриб, фарзандлару набиралар қуршовида, эъзозида яшаётганимдан ҳурсанд бўламан, Яратганга беадад шукр дейман. Тонг отмасданоқ дарвоза тақиллайди, гурра-гурра олис-яқиндаги қариндошлар кириб келишади. Хожи бобо сизни кўргани, дуонгизни олгани келдик, дейишади. Бу ёруғ оламдан ўтиб кетган аждодларни хотирлаб Қуръону карим оятларидан тиловатлар қиламиз. Юртга барака тилаймиз, – дейди 84 баҳорни қаршилаган кекса чорвадор Эргаш бобо Ходжиев ўғлию набираси билан суҳбатлашаркан. – Аслида фақат 9 майда эмас ҳар кун, ҳар дақиқа эзгулик
ҳақида ўйлаш, хайрли юмушларга қўл урмоқ керак. Ана шунда ҳаёт файзли кечади. Бугунги тўкин кунлар қадрига янада кўпроқ етасиз. Яширмайман, болалик чоғларимда бир бурда нонга зор бўлган кишиларни жуда кўп кўрдим. Ўтган асрнинг 50-йиллари иқтисод жуда оғир эди. Қорнимиз тўйсин, яхши яшайлик, деб фермага ишга кирганман. Ахир отам Хожихўжа бобо чорвадор эдилар-да. Қолаверса, ферма уйимизнинг олдида эди. Йиллар шиддат билан ўтаверди. Молбоқарлик ортидан рўзғоримиз тўкин бўлди, фарзандларни ўқитдик, уйли –жойли қилдик.
Аллоҳнинг иноятини қарангки, ўзим оддий молбоқар бўлиб ишлаган фермани мустақиллик шарофати билан ўғлим сотиб
олди. Айни чоғда “Бахт” фермер хўжалигида чорва бош сони кўпайган, сутни қайта ишлаш цехи ҳам бор. Муҳими буларнинг бари ҳалол меҳнат, инсофу диёнат туфайли рўёбга чиқмоқда. Бундан қувонмай бўладими?.. Илоҳим, илоҳим юртимиз тинч, юртбошимиз омон бўлсинлар.
– Малака ошириш, соҳадаги илмий янгиликлардан бохабарлик керак, жуда керак. Республикадаги раҳбаримиз Баҳриддин Тангяриқовнинг мутахассислар малакасини оширишга энг муҳим масала сифатида қараётгани, марказда ўқув ташкил этилгани мени, юзлаб шогирдлари бўлган кекса ветврачни беҳад хурсанд қилди, – дейди 67 ёшни қаршилаган ва соҳада 45 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган инсон, Қуйи Чирчиқ тумани деҳқон бозоридаги ВСЭЛ мудири
Маҳмуд Тойлоқов.- Баъзилар лаборатория ходимига мазза, соя-салқин хонада ишлайди, уч-тўртта маҳсулотни текширадию шу билан бир куни ўтади, деб ўйлайди. Бу бекорчи гап. Аслида бозорга кириб келаётган ҳар бир маҳсулотни чуқур текшириш, сут ва гўшт маҳсулотларини кафолатли таҳлил этиш, сифатсиз маҳсулотни тезкорлик билан йўқотиш аҳолини турли хавфли хасталиклардан ҳимоя қилишда жуда муҳимдир. Шу боис бу тизимда ишлаётган кишининг билими, малакаси бошқаларникидан ўн чандон юқори бўлиши лозим. Яна бир гап. Институтни тугатди, диплом олди, дегани малакали мутахассис бўлди, дегани эмас. Ветеринария тизимида ташхислаш, хавфли касалликларга қарши оқилона курашмоқ ҳар қанча муҳим бўлмасин,бу кўникма ветврачда йиллар давомида такомиллашади. Қийинчиликларга чидаган, ўқиб- ўрганишдан тўхтамаган кишигина қадр топади. Демак раҳбарлар малака ошир, ўқи дедими, бу вазифага чин дилдан ёндошмоқ зарур.
Абдунаби Алиқулов, журналист
ЎТАЁТГАН ҲАР БИР КУН МАСЪУЛИЯТЛИ

Кейинги йилларда республикамизнинг ветеринария ва чорвачилик тизимида юз бераётган ўзгаришлар, моддий-техник таъминотнинг яхшиланиб бораётгани кўпчиликни мамнун қилмоқда. Янги ветеринария клиникалари, дорихоналар, хусусий ветеринария хизматлари иш бошламоқда. Илгари туманлардаги энг кўримсиз, таъмирга мухтож қиёфага тушган иморат қайси идораники дейишса, ҳеч иккиланмай ветеринария бўлими-да, дейишарди. Бугун аксарият туманларда (Президентимиз айтганидек, туман ҳокимининг камбағалликни камайтиришда чорваю ветеринариянинг нечоғлик муҳим эканлигини англай олишига ҳам боғлиқ-да) пул йўқ, маблағ етишмаяпти, деган баҳоналарга ўрин қолдирмасдан, туман ҳокими ҳам депутатлар ҳам ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига таъмирлашу жиҳозлаш учун маблағ ажратайлик, дейишмоқда. Ҳамма гап ана шу берилган маблағдан тежамкорлик билан самарали фойдалана олишда. Масалан, пандемия муаммосига қарамай, шу йил Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси биноси буткул янги қиёфага кирди. Бу мақсад учун маблағ ҳам, билимдон усталар ҳам тезда топилди. Муҳими, барча ишлар сифатли бажарилди, бошқарма бошлиғи бунёдкорлик самарадорлигини ўзи назорат қилди.
Ўзбекистоннинг энг мафтункор гўшаси саналган Зомин туманида ҳам ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг янги биноси қад кўтарган. Айни чоғда ишхона ҳовлисига экилган манзарали ва мевали дарахтлар кўкка бўй
чўзмоқда. Бўлим бошлиғи Ёрқин Яхшибоевнинг айтишича, қисқа давр оралиғида Зомин қиёфаси тубдан ўзгарди, янгидан-янги заводлар, мактаблару боғчалар, замонавий турар жойлар, меҳмонхоналар барпо этилди. Шулар қаторида қўмита раиси Баҳром Тўраевич Норқобиловнинг кўмаги билан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
биноси учун керакли маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари ниҳоясига етказилгани барча мутахассисларни хурсанд қилди. Айни чоғда ветеринария ходимлари 5 та эмлаш гуруҳларига бирлашган ҳолда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли чорвасини кўздан кечирмоқда, даволамоқда. Бир томони пасттекислик ва яна бир томони пурвиқор тоғларга улашиб
кетган туманда 29 мингдан ортиқ хонадон мавжуд. Қўшни республика билан чегарадош худудни доимий назоратга олиш, одамлар ўртасида ўта хавфли касалликлар бўйича тушунтириш ишларини йўлга қўйиш осон иш эмас. Мутахассислар 37 та ҚФЙ раислари билан узвий ҳамкорликда бу масалага алоҳида эътибор беришяпти. Яқинда Пишағар молбозорида Қрим-конго геморрагик иситмаси касаллигига бағишланган семинар ўтказилди. Шу тариқа мутахассислару чорвадорларнинг билимдонлиги яна бир бор синовдан ўтди. Тажрибали ветврач Икром Исмоилов ва “Ўзчорванасл” агентлигининг тумандаги вакили Аллаёр Эгамқуловнинг эътироф этишича, яқин келажакда ветврачлар малакаси янада оширилиб, улар УЗИ, планшет сингари замонавий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланади. Бу давр талабидир.
Ўтган йил бошида Ғаллаорол туман ҳокими ташаббуси билан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига бинони таъмирлаш ва янги мебеллар харид қилиш учун 750 миллион сўм пул ажратилди. Бино ва ундаги мебелларни кўриб, офарин, дедик. Фақат битта муаммо бор. Туманнинг у чеккаси билан бу чеккаси орасидаги масофа
80 километрдан ошиқ, турли-туман йиғилишлару чақириқларни назарда тутсак, биргина бошлиқнинг ўзи бир ойда камида минг километрдан ортиқ йўл босади. Бўлим бошлиғининг ўринбосарлари, мутахассисларнинг ҳам югур-югур қилиши инобатга олишса, бу ишхонага хизмат автомашинаси керак, жуда керак. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғайрат Дувлановнинг эътироф этишича, Фарҳод Абдуҳолиқов, Ҳамидулла Соатов, Мақсуда Муродова, Вали Қаршиев ва Ҳаким Турсунбеков сингари тажрибали ва фидойи кишилар меҳнат қилаётгани боис иш самарадорлиги юқори бўлмоқда. Чорва ҳайвонларини хавфли касалликларга қарши эмлаш, сигир ва ғунажинларни сунъий уруғлантириш ишлари ўтган йил карантин чекловлари кучайтирилган пайтларда ҳам тўхтагани
йўқ. Масалан, Лалмикор ветеринария участка мудири Абдуқодир Бобоёров ўз шогирдлари билан доимо одамлар орасида, кимнингдир молини, яна кимнингдир товуғию итини даволаб, сигирини сунъий уруғлантириб олқиш олмоқда. Шу зайл бажарилган ҳар бир ишни дафтарларга қайд қилиб боряпти. Ахир ғайратли ва билимдон ветврачнинг бир кунлик ишини айтаверсанг тугамайди, ёзиб қўймасанг, нимадир эсдан чиқади. Кўчарбулоқ қишлоғида яшаб, 18 бош зотдор қорамол ва 550 бош қўй-қўзини к ў п а й т и р и ш г а ҳаракат қилаётган Неъмат фермер Ўташев ҳам ветврачнинг хизматидан миннатдор. Чунки Абдуқодир ака гапга чечан киши, моли касалликка учраб таъби тирриқ бўлган кишини ҳам икки гапириб, бир кулдиради. “Ҳаммаси яхши бўлади. Касал тузалади, тузалмаса қозонга тушади, ўзим сизга молбозордан энг зўрини олиб бераман, фақат кайфиятни туширманг”, дейди. “Ахир ўзингиз, оилангиз соғ, иштаҳангиз карнай бўлса, агар олдингизга мол духтир эмас, юрак духтир келиб турганда нима қилардингиз,” дейди. “Худога шукр денг, мана кўрасиз, икки-учта укол билан жониворингиз шаталоқ отиб кетади”… Ана шу гапга чечан акамиз Неъмат фермернинг ўғли Саҳоб Ўташев билан расмга тушди. Албатта, уларнинг ёнидан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғайрат Дувланов ҳам жой олди.
– Энг осони банкдан қарз кўтариб, зотдор молларни фермага олиб келиш экан. Ҳамма ташвишу озуқани кетини қувиш, елиб-югуриш ана шундан кейин бошланар экан. Шу ишга қўл ургунча буни билмаганмиз, – дейди фермернинг ўғли. – Зотдор қорамолинг борми, демак сен ветврачнинг гапини икки қилмаслигинг, шу соҳага оид китоблару журналларни ўқиб туришинг керак. Тўғри, ҳозир интернет орқали ҳамма саволга жавоб олиш мумкин, аммо унда ёлғон кўп, ножўя, бўлар-бўлмас маслаҳатлар тиқилиб ётибди. Бирор ҳавойи гапга ишониб, шуасосда укол қилдингизми, ҳар бири 30 миллион сўмлик сигир ё ғунажинни йиқитиб қўйиш ҳеч гапмас. Шу боис доимо ветврачни мақтаймиз, чақирса учиб келамиз. Ҳозир отамнинг ўзи ҳам келмоқчи эдилар, аммо лалмикорликдаги 40 гектарни ўзлаштириб, Калифорния ёнғоқларини экишга киришган. 9500 туп ёнғоқ кўчатларини Самарқанддан олиб келдилар. Ҳозир одамлар далада, ёнғоқ экиш билан банд. Ишнинг тепасида турмаса бўлмайдида. “Мен кейинроқ бораман, сен меҳмонларга фермани кўрсат, меҳмон қил”, дедилар. Фермернинг икки бош қорабайир зотли оти ҳам бор. Келгусида бу йилқилар ҳам кўпайтирилади.
Чунки мулкдорнинг режаси шундай. Ҳар бир ишни ўз вақтида бажариш ёмон гап эшитмаслик гаровидир. Туман ҳокими ишхонани таъмирлаш, жиҳозлаш учун катта маблағ ажратган маҳал бирор жойда ветврач ишламаяпти, ўз
вақтида мутахассис келмагани учун молим ўлиб қолди, деган гап айтилса ва бу гап “катталар”нинг қулоғига етиб борса яхши эмас-да. Шу боис эпизоотик барқарорликни сақлаш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, эмлашни ташкил этишга 60 нафар мутахассисни жалб этганмиз. Ветврач хонадонма-хонадон юриб, энг инжиқ мижозларнинг ҳам кўнглини олишга, молини кўздан кечириб, керакли маслаҳатини беришга интилмоқда. Бир сўз
билан айтганда, бугун аҳолининг яшаш тарзию кайфиятини ветврачдан яхшироқ биладиган
одам йўқ. Шу боис яхши ишлаган мутахассисларни рағбатлантиришни ҳам йўлга қўйганмиз. Самарқанд вилояти. Нарпай туманидаги Чархин” ва “Ўзбеккенти”ветеринария участкалари мудирлари Ахрол Бекмуродов ва Саидмурод
Сувоновлар ўзаро аҳил, бир майизни қирқ бўлиб еган оғайниларга ўхшайди, доимо бирга. Ёшлари ўртасида анча фарқ бор, аммо ҳамфикр бўлиш ёш танламас экан. Қолаверса, Саидмурод устози Ахрол акага том маънода ҳавасманд. Бу одамлар билан яқиндан танишгач, биз ҳам тажрибали ветврачнинг ишларига офарин, дедик. Шу ўринда бир гапни
айтмасак бўлмас. Айни чоғда аҳоли гавжум бўлган туманларда бир ветучастканинг ташвишлари ғайратли
одамни ҳам чарчатади. Ахир кунига ўнлаб мижозларнинг чақириғига бориш, эмлаш гуруҳида иштирок этиш,
ҳисоб-китоб, қоғозбозлик. Ахрол ака ҳамма ишга улгуряпти. Ота изидан бориб СамВМИнинг ветеринария
факультетини яқинда тугатган ўғли эса Ахрол аканинг маслаҳати билан (узоқ йиллардан бери отаси шуғулланиб келган иш) гўшт йўналишидаги паррандачиликни ривожлантиришга чин дилдан киришиб кетган. Бир йилда Бекмуродовлар 20 минг бошдан ортиқ бройлер товуқларини гўштга айлантириб, бозорга чиқармоқда. Бу кичик бир оила учун ҳазилакам иш эмас. Аммо улар уддалаяпти, давлатнинг ишини қойиллатиб қўйиб, товуқчилик фермасини кенгайтиришга
ҳам улгурмоқда. Бир сўз билан айтганда, қойил, кўпчилик ўрнак олса, даромадини кўпайтириб, бой яшаса бўладиган ибратли ҳолат. Фақат мулкдор айтганидек, меҳнатдан қочмаслик керак. Икки ўғлим бор, иккови ҳам меҳнаткаш, бири
ветврач, яна бири фармацевт, – дейди Ахрол ака. – Яратганга шукр, ҳалол меҳнат туфайли рўзғоримиз тўкин ўтяпти. Шу касбим шарофатию товуқларни бройлерга боқиш ортидан талаба ўғилларимнинг шартнома пулини қийналмасдан тўлаб бордим. Энди эса фойда олиш ёқиб қолди, шу боис ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ҳақида ўйлаяпмиз. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Исломбек Муҳаммадиев иштирокида эмлаш гуруҳидаги ветврачлар фаолияти билан танишдик. Улар Ахрол акадек ташаббускор бўлишмаса-да зиммасидаги вазифани муаммога ўрин қолдирмасдан уддалашмоқда. Масалан, Ибн Сино ветучастка мудири Феруз Мирзаев 707 та
хонадонга, Тепақўрғон ветучастка мудири Фурқат Отақулов 716 хонадонга, Хўжақўрғон ветучаст…
ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФ

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг Европа минтақавий комиссияси янги таркиби учун бўлиб ўтган сайловларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари – ХЭБ делегати Аброр Акбаров номзоди илгари сурилиб, 69 фоиз овоз берилди. Бугун бутун дунёда COVID-19 туфайли юзага келган мураккаб эпидемик вазият туфайли Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (Халқаро Эпизоотик Бюро-ХЭБ) ассамблеясининг 88-бош сессияси ўз ишини онлайн тарзда бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари – ХЭБ делегати Аброр Акбаров раҳбарлигида қўмита вакиллари иштирок этмоқда. Тадбирнинг биринчи кунида ХЭБ Европа минтақавий комиссиясининг онлайн тарздаги
йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 2021 йил илк марта онлайн форматда ўтказилаётган ХЭБ 88-бош сессияси ва унинг доирасида бўлиб ўтиши кўзда тутилаётган тадбирлар хусусида сўз борди. Хусусан, 88-бош сессияда илгари суриладиган,
ХЭБ кодекслари бўйича Европа минтақавий комиссиясининг 53 та аъзо давлатлари умумий позицияси бўйича фикр алмашилди. Эътиборлиси шундаки, қўмита раиси ўринбосари, ХЭБ делегати А.Акбаров номзоди Европа минтақавий комиссияси янги таркиби учун бирламчи сайловларда илгари сурилди ва 69 фоиз овоз билан аъзо мамлакатлар томонидан
маъқулланди. Минтақавий комиссия асосий гуруҳи ХЭБ стандартларини қабул қилишда минтақани қизиқтирган
саволлар борасида умумий позицияни ишлаб чиқади ва жараёнда минтақавий иштирокни яхшилашга интилади. ХЭБ делегатлари Бутунжаҳон ассамблеялари пайтида уларни қабул қилишга Европанинг 53 аъзо давлатлари номидан таклиф киритади. Ўзбекистон вакилларининг аъзолиги минтақа миқёсида амалга оширилаётган соҳага оид сиёсатда янада фаол иштирок этишда имкон яратади. Шу жумладан аъзолик Ўзбекистоннинг соҳага оид миллий манфаатларини, муаммоли масалалар ва долзарб мавзуларни минтақа миқёсида акс эттирилиши ва ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этади. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати