Домой Блог Страница 11

МУТАХАССИСЛАРГА МАХСУС АВТОТРАНСПОРТЛАР ТОПШИРИЛДИ

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 сентябрдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро
тараққиёт ассоциацияси иштирокида “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига
мувофиқ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда
Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси
амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида мамлакатимизда ветеринария хизматини ривожлантириш учун Жаҳон банкининг 2,0 млн. АҚШ доллари ва Европа иттифоқининг 2,0 млн. АҚШ доллари гранд маблағлари ажратилган.
Мазкур гранд маблағлари ҳисобидан Халқаро эпизоотик бюронинг консультантлари билан ҳамкорликда
ветеринария хизматини халқаро стандартларга мослаштириш учун зарур асбоб-ускуналар, замонавий технологиялар ва хизмат турлари ҳамда уларни харид қилиш учун талаб этиладиган инвестициялар, Халқаро молия
ташкилотларининг кредит ва грант маблағлари миқдори ва қиймати бўйича ҳисоботи (ГАП анализ) тайёрланди.
Шунингдек, ушбу грант доирасида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари келиб чиқиши ва
тарқалишининг олдини олиш мақсадида ветеринария назорати остидаги объектларни дезинфекция ва дезинсекция қилувчи 14 дона махсус автотранспорт (ДУК) воситалари харид қилиниб, Қорақалпоғистон республикаси
ва вилоятларга тарқатилди.
Бундан ташқари, шу йил охирига қадар 6 дона кўчма ветеринария лабораториялари етказиб берилиши режалаштирилган.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси ахборот хизмати

ҚЎМИТА КУБОГИ: ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

0

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар
ходимлари ўртасида уч кун давомида бўлиб ўтган мини футбол
мусобақалари ўз ниҳоясига етди.
Муросасиз баҳсларга бой кечган мазкур турнир барча иштирокчиларда
катта таассурот қолдирди. Беллашувлар якуни бўйича қуйидаги натижалар
қайд қилинди:
I ўрин – Бухоро вилояти жамоаси;
II ўрин – Наманган вилояти жамоаси;
III ўрин – Жиззах вилояти жамоасига насиб қилди.
ҚЎМИТА КУБОГИ: ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган Бухоро вилояти жамоаси футболчиси Хўжамурод Фаттоев
“Турнирнинг энг яхши ўйинчиси” номинациясини қўлга киритган бўлса, Қашқадарё вилояти жамоаси дарвозабони Ислом Қодиров “Турнирнинг энг яхши дарвозабони” номинацияларига лойиқ деб топилди ва қўмита
раиси томонидан махсус совғалар билан тақдирланди.