А.О.Орипов, Н.Э.Юлдашов, Ш.А.Джаббаров,
Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Бугун чорва моллари орасида учрайдиган кўпгина юқумли, паразитар ва юқумсиз касалликларнинг олдини
олиш, улар етказадиган иқтисодий зарар ва аҳоли саломатлиги учун туғдирадиган хавф-хатарни бартараф этиш
жуда муҳимдир.
Шу боис Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тизимдаги ветеринария мутахассислари ҳамда чорвачилик ва паррандачилик йўналишларида фаолият юритаётган мутахассислар
малакасини узлуксиз ошириб бориш бўйича илмийтадқиқот институтлари билан ҳамкорликда дастур ишлаб
чиқилди.
Дастурга мувофиқ, йил давомида бўлиб ўтадиган махсус ўқув-семинарлари ташкил этилди. Шу кунга қадар (вилоятларда соҳа олимлари ва мутасаддилар иштирокида) 25 марта ўқув-семинарлари ўтказилди. Семинарларда жами 3500 нафар ҳамда 500 дан ортиқ ветеринария мутахассислари иштирок этди.
Ҳозирги даврда чорва моллари ва паррандалар орасида кенг тарқалган асосий гельминтозларни аниқлаш, уларга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш, (янги, маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқарилган антгельминт воситалар гельминтозларни даволаш ва профилактика чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш) амалиётга тадбиқ қилиш долзарб ҳисобланади.
Бугунги кунда республикамизнинг Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида чорва моллари орасида маршаллагиоз билан зарарланиш даражаси 57,2% ни, нематодироз билан 48,0% ни, бошқа ошқозон-ичак
стронгилятозлари билан 61,6% ни, фасциолёз билан 22,1% ни ҳамда мониезиоз билан касалланиш 6% ни,
айниқса, майда шохли моллар-қўй ва эчкиларда эса асосий гельминтозлар билан зарарланиш даражаси 79,2 фоизни ташкил этиши аниқланган.
Мавжуд муаммони ҳал қилиш учун ветеринария-санитария, даволаш ва профилактика чора-тадбирларини тўғри
ташкил қилиш, маҳаллий шароитда ишлаб чиқилганда қуйидаги илмий ишланмаларни тавсия этамиз:
– чорва молларининг фасциолёз, шистосомоз (ориентобильгарциоз) ва парамфистоматозларининг олдини олишда янги, маҳаллий моллюскоцид воситаларни қўллаш (1 ва 2-иловалар);
– қўй гельминтозларига қарши албендазол, мис купороси ва туз аралашмасини тайёрлаш ва қўллаш (3-илова);
– қоракўлчилик хўжаликларида гельминтозларга қарши янги кимёвий восита-бентонитли антигельминттуз аралашмаларни қўллаш (4-илова);
– парранда (товуқ)лар маҳсулдорлигини рағбатлантирувчи восита – госсипрен ва уни қўллаш бўйича қўлланма (5-илова).
Мазкур илмий ечилмалар асосида илм-фан билан амалиётни интеграция қилиш, соҳада яратилган ишланмаларни жорий этиш мақсадида:
-ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари базасида илмий ечилмаларни амалиётга кенг жорий этиш, бунинг учун чорвачилик ва паррандачилик фермер хўжаликларига шартнома асосида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, унинг хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;

  • ветеринария-сервис хизматларидан тушган маблағлар ҳисобидан эса марказларни зарурий воситалар, дори-дармонлар, асбоб-ускуналар таъминлаш ҳисобига илмий ечилмаларни амалиётга татбиқ этиш чораларини кўришимиз зарур.