Аннотация
В статье представлены значение эпизоотологических данных и патологоанатомических изменений при
диагностике брадзота. На основе бактериологических
исследований приводятся признаки позволяющие дифференцировать брадзот от других видов инфекционный болезней. Предоставлены результаты определения летальных доз возбудителя (LD50 и LD100) у морских свинок,
инфицированных культурой штамма Cl.Oedematiens, а
также даны рекомендации по профилактике и борьбе с
этим заболеванием

Annotation
The article presents the importance of epizootological
data and pathological changes in the diagnosis of bradzot.
On the basis of bacteriological studies, signs are given that
make it possible to diff erentiate bradzot from other types
of infectious diseases. The results of determining the lethal
doses of the pathogen (LD50 and LD100) in guinea pigs
infected with the culture of the Cl. Oedematiens strain are
presented, as well as recommendations for the prevention and
control of this disease

Калит сўзлар: брадзот, патологик намуна, қўзғатувчи, Cl.Oedematiens, ўлдирувчи доза, Китт-Тароцци, анаэроб, тажриба, спора, идентификация.

Мавзунинг долзарблиги. Брадзот касаллиги пайдо бўлишининг асосий омиллари қўйларни қиш ва эрта баҳорда қиров ҳамда шудрингда боқиш, уларнинг турли гельминтозлар билан касалланиши, оқсил, витамин ва минерал моддаларнинг етишмаслиги натижасида организм резистентлигининг пасайишидир. Касаллик асосан яшин тезлигида ва ўта ўткир шаклларда кечиб, касалланган қўйлар организмида қўзғатувчи ўзидан кучли токсин ажратади ва заҳарланиш оқибатида ҳайвон жуда қисқа вақт ичида (20-30 дақиқа, баъзан 2-8 соат давомида) нобуд бўлади. Брадзот келтирадиган иқтисодий зарар жуда катта бўлиб, отарларда 30-35% қўйларнинг касалланиши ва 90-100% гача нобуд бўлиши кузатилади. Касалликдан ўлган, шунингдек мажбурий сўйилган қўйлар гўштининг истеъмолга яроқсизлиги сабабли уларнинг ёқиб йўқотилиши ва профилактик чора-тадбирлари учун кетган харажатлар иқтисодий зарарнинг асосини ташкил этади. Брадзот касаллиги қўзғатувчиси Cl.Oedеmatiens ҳаракатчан анаэроб бактерия бўлиб, ўлган ҳайвон организмида спора ҳосил қилади. Қўзғатувчи споралари ҳайвон организмига озуқа, сув, тупроқ ва гўнг орқали киради. Қўзғатувчи споралари ташқи таъсирларга ўта чидамли бўлганлиги сабабли, табиатда касаллик ўчоқлари доимий сақланиб қолади ва уларни йўқотиб бўлмайди. Брадзот касаллигига қарши курашишда самарали тадбирларни ишлаб чиқиш учун аввало унинг эпизоотологиясини ўрганиш аниқланди. Жуннинг енгил юлиниши, шиллиқ пардаларнинг кўкарганлиги, кекирдак ва бронх шиллиқ пардаларида қон қуйилишлар кузатилди. Қорин ва кўкрак бўшлиқларида қонли суюқлик тўпланган. Ўпка қонга тўлган, юрак кўйлакчаси сувга тўлиб, юрак бўшашган ва қон қўйилишлар мавжуд. Талоқ бироз катталашган, жигар қонга тўлган ва некроз кузатилди. Буйрак бўшашган, шишган ва қонга тўлган. Асосан ширдон ва 12 бармоқ ичакнинг шиллиқ пардалари қизарган ва яллиғланган ҳамда қон қуйилиш ҳолатлари кузатилди. Ушбу касалликдан нобуд бўлган қўйлардан бактериологик текшириш учун патологик намуналар (жигар, юрак, буйрак, найсимон суяк, ва жароҳат жойидан мушак бўлакчалари) олинди. Бактериологик текширишлар ветеринария-илмий тадқиқот институтининг микробиология лабораториясида брадзот касаллигига лаборатория шароитида ташхис қўйиш йўриқномаси, услубларига ва бошқа тартибқоидаларига асосан ўтказилди. Олинган патологик намуналардан асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда буюм ойначаларида босма сурт малар тайёрланиб, Грам усулида бўялди ва бактериологик текширилди. Бунинг учун намуна юзаси қиздирилган скалпель билан куйдирилгач, ўша жойга Пастер пипеткаси санчилиб, стерил ҳолда суюқлик олинди ва ёниб турган газ горелкаси устида Китт-Тароцци озуқа муҳитининг тубига экилди…