Д.И.Салимова, Х.А.Хамдамов, И.Х.Салимов,
Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Аннотация
В статье приведены данные опытов по сравнительному
изучению иммуногенной активности концентрированных ГОА
формолвакцины против эмфизематозного карбункула крупного
рогатого скота и овец, изготовленной Армовирской биофабри-
кой с местной одноименной вакциной.
Summary
The article presents data from experiments on the comparative
study of the immunogenic activity of concentrated GOA formol
vaccine against emphysematous carbuncle of cattle and sheep
manufactured by the Armovirbiofactory with a local vaccine of the
same name.
Калит сўзлар: Қорасон, денгиз чўчқачаси, қўзғатувчи, Cl. chauvoei Т-04 штамм, ЎД50, Китт-Тароции, шиш, патологоанатомик ўзгаришлар, иммуноген.

Мавзунинг долзарблиги. Анаэроб қўзғатувчилар чақирадиган касалликлар чорва моллари кўпайишига сезиларли зарар етказиб, шу билан бирга уларнинг нобуд бўлишига ҳам сабабчи бўлади. Қорамолларнинг қорасон касаллиги ҳам қорамол ва қўй боқаётган оилалар даромадларига жиддий иқтисодий зарар етказадиган касаллик лар қаторида салмоқли ўрин эгаллайди. Ушбу касаллик дунёнинг чорвачилик ривожланган барча давлатларида кенг тарқалган бўлиб, республикамизда ҳам касаллик вақти-вақти билан учраб туради.
Касалликнинг қўзғатувчиси спора ҳосил қилувчи, ҳаракатчан анаэроб бактерия бўлиб, у ўлган ҳайвон организмида ва ташқи муҳитда спора ҳосил қилади. Қорасон касаллиги қўзғатувчиси табиатда узоқ йиллар давомида сақланиб қолади ва уни йўқ қилиб бўлмайди. Қўзғатувчи споралари озуқа, сув, тупроқ, гўнг орқали тарқалади ва юқади. Ҳайвон организмига тушган қўзғатувчи қонга ўтади ва у орқали организмнинг мускуллар яхши ривожланган, кислород билан яхши таъминланмайдиган жойида кўпаяди. Қўзғатувчи ўзидан кучли токсин ва агрессинлар ажратади, қайси ҳайвонни заҳарлайди ва барча ҳимоя тизимини ишдан чиқаради ва натижада ҳайвон касалликка қарши кураша олмайди. Қорасонга кўпроқ қорамол ва қўйлар мойил бўлишади. Касаллик ўткир кечувчи инфекцион касаллик бўлиб, 1-2 кун, баъзида 5-6 кун давом этади. Касал ҳайвонларни даволаш ишлари аксарият ҳолларда самарасиз якунланади ва ҳайвон нобуд бўлади. Ушбу касалликка қарши курашда олдини олиш асосий тадбир ҳисобланади. Касалликнинг олдини олиш учун касалликка мойил бўлган ҳайвонлар қорасонга қарши эмланади. Республикамизга Россия Федерациясидан вакцина сотиб олиб келинади. Бироқ Россиядан келтирилаётган вакцина кўп ҳолларда Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида қорамолларни қорасон касаллигидан сақлашдаги кутилган самарани таъминлай олмаяпти.
Қорамолларнинг қорасон касаллиги қўзғатувчиларини маҳаллий эпизоотик штаммларини ажратиш, уларни культуральморфологик ва биологик хусусиятларини ўрганиш, улардан қорасон касаллигига қарши вакцина яратиш ветеринария соҳасида изланиш олиб бораётган олимлар олдида турган долзарб муаммолардан биридир.
Изланишлар натижасида юртимиз ҳудудларидан ажратилган маҳаллий эпизоотик штаммдан “Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши қуюлтирилган ГОА формол вакцина” яратилди ва унинг меъёрий ҳужжатлари тайёрланиб тасдиқланди.
Вакцина бир неча йиллар давомида Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари хўжаликларида қорамол ва қўйлар маҳаллий эпизоотик штаммлардан тайёрланган “Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши қуюлтирилган ГОА формол вакцина” билан эмланди ва ушбу эмланган ҳайвонлар орасида қорасон касаллиги учрамаганлиги қайд қилинди.
Ушбу қорасонга қарши маҳаллий вакцина ва Россия Федерациясининг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакциналар иммуногенлигини таққослаб ўрганиш мақсад ва вазифа қилиб белгиланди.
Тадқиқотлар материали ва услублари. Вакциналарнинг иммуногенлигини аниқлаш амалдаги меъёрий хужжатлар талаблари бўйича амалга оширилди. Ушбу тадқиқотлар учун денгиз чўчқачалари, Китт-Тароцци озуқа муҳити, қорасоннинг маҳаллий эпизоотик Х-04 штамми, Cl. chauvoei Т-04 штаммдан тайёрланган вакцина, Россия Федерациясининг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцина, бир марталик шприцлардан фойдаланилди. Тажрибада ҳар бир вакцина учун10 тадан иккита тажриба гуруҳларига 20 та ва назорат гуруҳига 10 та оғирлиги 350-450 г бўлган денгиз чўчқачалари олинди. Биринчи тажриба гуруҳи
чўчқачаларининг қорин тери остига 0,4 мл миқдорда “қорасонга қарши маҳаллий вакцина” билан ва иккинчи тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларига эса “Россия Федерациясининг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцина” билан қорин тери остига 0,4 мл миқдорда юборилиб эмланди. Эмланган денгиз чўчқачалари алоҳида қафасларда бир хил шароитларда сақланди ва улар доимий кузатувга олинди. Эмлангандан 16 кундан кейин ҳар иккала тажриба гуруҳларидаги ва назорат гуруҳидаги денгиз чўчқачалари қорасон касаллиги қўзғатувчисининг Х-04 штаммининг вазелин ёғи остида, Китт-Тароцци озуқа муҳитида ўстирилган бир кунлик култураси билан олдиндан аниқлаб олинган ЎД50нинг 20 баравари миқдорида уларнинг орқа чап оёқлари мушаклари орасига юборилиб зарарлантирилди. Зарарлантирилган иккала тажриба гуруҳдаги ҳамда назорат гуруҳидаги денгиз чўчқачалари 5 кун давомида доимий кузатувда бўлди. Зарарлантирилгандан кейин тажриба гуруҳларидаги ва назорат гуруҳидаги денгиз чўчқачалар ўлими ва тирик қолишига қараб вакциналарнинг иммуногенлигига баҳо берилди.
Тадқиқот натижалари. Тажрибанинг биринчи кунида, маҳаллий эпизоотик Т-04 штаммдан тайёрланган “Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши қуюлтирилган ГОА формол вакцина” билан эмланган 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларида тана
ҳароратининг бир оз кўтарилиши, нафас олишнинг тезлашуви ва маюслик аломатлари кузатилди, бироқ иштаҳасида, ҳаракатларида ўзгаришлар кузатилмади. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, билинар-билинмас шиш борлигини сезиш мумкин.
Россия Федерациясининг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцина билан эмланган 2- тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларида ҳам тана ҳароратининг бироз кўтарилиши, нафас олишнинг тезлашуви ва маъюслик аломатлари кузатилди, иштаҳа ва ҳаракатларида сусткашлик аниқланди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, билинар-билинмас шиш борлиги кузатилди.
Эмланмаган 3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларда эса, тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш, ва юрак уриши тезлашиши, иштаҳанинг йўқолгани кузатилди. Денгиз чўчқачалар маъюс, камҳаракат, мажбурий ҳаракат лантирилганда қўзғатувчи юборилган
оёғини босмаслиги намоён бўлди. Пайпаслаб кўрилганда қўзғатувчи юборилган жойда сезиларли шиш борлиги аниқланди. Шу куннинг иккинчи ярмида, зарарлантирилгандан 28 соат кейин назорат гуруҳидан 1 та денгиз чўчқачаси нобуд бўлди. Ушбу денгиз чўчқачанинг орқа чап оёғи шишган, териси қизғиш-кўкимтир рангда, тери остида ҳаво пуфакчалари мавжудлиги, оғзидан суюқлик оққанлиги текширишлар натижасида аниқланди.
Кузатувнинг иккинчи кунида 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларининг клиник кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар, иштаҳа ва ҳаракатларида нуқсонлар кузатилмади. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда шиш борлиги сезилмади.
2-тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларида тана ҳарорати бироз кўтарилиши, нафас олиш ва юрак ури шининг тезлашуви, маюслик, иштаҳа пасайгани ва камҳаракатлик кузатилди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, сезиларли шиш борлиги аниқланди.
3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларида тана ҳарорати кўтарилган, иштаҳа йўқолган, нафас олиш ва юрак уриши тезлашган. Денгиз чўчқачаларда терлаш аломатлари кузатилди. Улар ташқи таъсирларга эътиборсиз, ҳаракат йўқ. Куннинг биринчи ярмида, яъни зарарлантирилгандан 36-40 соатлар орасида учта денгиз чўчқачаси нобуд бўлди.
Тажрибанинг учинчи кунида 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқа чаларининг клиник кўрсаткичларида салбий ўзга ришлар, иштаҳа ва ҳаракат ларида нуқсонлар кузатилмади. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, шиш борлиги сезилмади.
2-тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларидан олтитасининг аҳволи оғирроқлиги аниқланди. Уларда тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашуви, маюслик кузатилди. Денгиз чўчқачаларда иштаҳа суст ва ҳаракатсиз бир жойда туриши кузатилди. Ташқи таъсирларга суст жавоб қайтаради, мажбурий ҳаракатлантирилганда қўзғатувчи юборилган оёғини босмаслиги аниқланди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда, сезиларли иссиқ шиш борлиги аниқланди.
3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларида тажрибанинг учинчи куни 4 та денгиз чўчқачалари нобуд бўлди. Ушбу денгиз чўчқачасида маъюслик, ташқи таъсирларга деярли эътиборсизлик, иштаҳанинг йўқлиги, ҳаракатсизлик кузатилди. Қўзғатувчи юборилган жойида шиш бўлиб, босиб кўрилганда ҳаво пуфакчалари борлиги сезилади.
Тажрибанинг тўртинчи кунида 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларининг клиник кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар кузатилмади. Уларнинг иштаҳа ва ҳаракатларида нуқсонлар кузатилмади. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда шиш сезилмади.
2-тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларидан иккитасининг аҳволи оғирлиги аниқланди. Уларда тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашуви, маъюслик кузатилди. Чўчқачаларда иштаҳа йўқолган ва ҳаракатсиз бир жойда туриши кузатилди. Ташқи таъсирларга жавоб қайтармайди, мажбурий ҳаракатлантирилганда қўзғатувчи юборилган оёғини босмаслиги аниқланди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда сезиларли шиш борлиги аниқланди. Шу куни ушбу гуруҳдан иккита денгиз чўчқачаси нобуд бўлди.
3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларида тажрибанинг тўртинчи куни 2 та денгиз чўчқачалари нобуд бўлди. Денгиз чўчқачасида маюслик, ташқи таъсирларга эътиборсизлик, иштаҳанинг йўқлиги, ҳаракатсизлик намоён бўлди. Қўзғатувчи юборилган жойида шиш бўлиб, жуни тушган ва суюқлик сизиб чиқиши аниқланди.
Тажрибанинг бешинчи кунида 1-тажриба гуруҳи денгиз чўчқачаларининг клиник кўрсаткичларида салбий ўзгаришлар кузатилмади. Уларнинг иштаҳа ва ҳаракатларида нуқсонлар йўқ. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда шиш сезилмади.
2-тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларидан тўрттасининг аҳволи оғирлиги аниқланди. Уларда тана ҳарорати кўтарилиши, нафас олиш ва юрак уришининг тезлашуви, маюслик кузатилди. Денгиз чўчқачаларда иштаҳа йўқолган ва ҳаракатсиз бир жойда туриши ку-
затилди. Ташқи таъсирларга жавоб қайтармайди, мажбурий ҳаракатлантирилганда қўзғатувчи юборилган оёғини босмаслиги аниқланди. Қўзғатувчи юборилган жой пайпаслаб кўрилганда сезиларли шиш борлигини аниқланди. Шу куни ушбу гуруҳдан яна иккита денгиз чўчқачаси нобуд бўлди.
3-назорат гуруҳи денгиз чўчқачаларида тажрибанинг бешинчи куни ушбу гуруҳдаги охирги денгиз чўчқачаси ҳам нобуд бўлди.
Нобуд бўлган денгиз чўчқачалар текширилганда, уларнинг орқа чап оёғлари шишган, териси қизғиш кўкимтир рангда, босиб кўрилганда тери остида ҳаво пуфакчалари мавжудлиги, оғзидан қонли пўпиксимон суюқлик оққанлиги кузатилди. Улар патологоанатомик ёриб кўрилганда, орқа чап оёқ тери остида ҳаво пуфакчалари тўпланганлиги ва тўқ қизил суюқлик борлиги кузатилди. Мушаклар тўқ қизил-қорамтир рангда бўлиб, осонгина узилиб кетиши аниқланди. Қорин бўшлиғида қизғиш суюқлик мавжудлиги, жигарда ўзгаришлар борлиги, юрак мушаклари бўшашганлиги кўзга ташланади.
Нобуд бўлган денгиз чўчқачалардан қўзғатувчини қайта ажратиш мақсадида патологик материал (юрак, жигар, мушак бўлакчалари) олиниб, улардан Китт-Тароцци озуқа муҳитларига намуналар экилди ва ўстириш учун термостатга қўйилди. Намуналарда озуқа муҳитларининг ранги хиралашгани ва муҳит тепасида ҳаво пуфакчалари мавжудлиги намоён бўлди. Ушбу муҳитлардан буюм ойначаларида суртмалар тайёрланиб, Грам усулида бўялди ва микроскопия қилинди. Мик роскопнинг кўриш майдончасида шакли тўғри ва озроқ қайрилган, учлари ярим айлана шаклида бўлган, якка ва жуфт-жуфт жойлашган Грам мусбат бацилалар, яъни қорасон касаллиги қўзғатувчиси борлиги аниқланди.
Хулоса. Маҳаллий эпизоотик Т-04 штаммдан тайёрланган “Қорамол ва қўйларнинг қорасон касаллигига қарши қуюлтирилган ГОА формолвакцина” ҳамда Россиянинг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцинасининг иммуногенлигини таққослаб ўрганиш синовлари натижасиданмаҳаллий эпизоотик Т-04 штаммдан ишлаб чиқарилган вакцина Россиянинг Армовир биофабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган номдош вакцинасидан иммуногенлиги юқори эканлиги аниқланди ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ мос келишини кўрсатди ва ушбу вакцина етарли даражада иммуноген деган хулоса қилинди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Культурально-морфологические и биологические свойства возбудителя эмфизематозного карбункула Cl.chauvoei. Ҳайвон ва паррандаларнинг ўта хавфли касалликларини тарқалиши ва олдини олишнинг мониторинги. Учинчи ҳалқаро илмий конференция маърузалари матни тўплами. Самарқанд, 2006. 293-295 бет.
  2. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Маҳаллий штаммлардан тайёрланган қорасон касаллигига қарши вакцинани иммуногенлигини синаш. Ветеринария соҳаси учун дори-дармонлар яратиш, синтез қилиш ва ишлаб чиқариш муаммолари. Тўртинчи Респ. илмий конференция маърўзалари матнининг тўплами. Самарқнд, 2008. 223-228 бет.
  3. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Бузоқларда экспериментал қорасон касаллиги. «Зооветеринария» журнали, Тошкент.№ 3. 15-16 бет.
  4. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Қорасон касаллигини махсус олдини олиш. «Зооветеринария» журнали, Тошкент. 2009. № 8. 9-10 бет.
  5. Салимов И.Х., Салимова Д.И. Қорамолларнинг қорасон касаллигига қарши кураш. «Зооветеринария» журнали, Тошкен.т 2010. № 4. 8-10 бет.
  6. Салимов И.Х. Маҳаллий штаммлардан тайёрланган қорамолларнинг қорасон касаллигига қарши ГОА формол вакцина. «Зооветеринария» журнали, Тошкент 2011. № 11/12. 17- 19 бет.