Ж.Б.Юлчиев, PhD, докторант,
Қ.Н.Норбоев, в.ф.д., профессор,
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва
биотехнологиялар университети

ОТЛАР ОРАСИДА ЎСМАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА
ДИАГНОСТИКАСИ
(Адабиёт маълумотлари асосида)

Аннотация
На сегодняшний день изучение болезней лошадей пред-
ставляет интерес для ветеринарных специалистов. Особенно
нового подхода в науке требует изучение онкологических забо-
леваний лошадей. В связи с этим в данной статье представ-
лены мнения ветеринарных онкологов мира, литературные
данные о наиболее распространенных опухолях у лошадей, их видах, клинических признаках и методах диагностики.


Abstract Today, the study of horse diseases is of interest to veterinary specialists. Especially a new approach in science requires the study of oncological diseases of horses. In this regard, this article presents the opinions of veterinary oncologists of the world, literature data on the most common tumors in horses, their types, clinical signs and diagnostic methods.

Калит сўзлар: ветеринария онкологияси, ўсма тўқимаси, хавфли ва хавфсиз ўсмалар, неоплазма, от, карцинома, липома,
шиш, саркома, мелонома, лимфома, эртачи диагностика.

Кириш. Бугунги кунда онкологик касалликлар нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар организмида ҳам хавфли ва хавфсиз ўсмаларнинг учраш даражаси йил сайин ортиб бормоқда [1,7, 14]. Итлар, мушуклар, кемирувчи ҳайвонлар онкологик касалликларининг тарқалиши бўйича бошқа тур ҳайвонларга нисбатан устунликка эга. Ветеринария онкологиясининг ривожланиб бориши натижасида ҳайвонлар организмида нафақат ташқи ўсмаларни балки ички органлар, суяк ва қон томирлар, хатто бош мия ўсмаларини ҳам ўз вақтида диагностика қилиш, даволаш ва асоратларини бартараф қилиш имкониятлари ортиб бормоқда. Отларда ҳам онкологик
касалликларнинг қайд этилаётгани уларни диагностика қилиш ва даволаш муолажалари бўйича дунё ветеринария врачлари ҳамда олимлари томонидан клиник ва илмий тадқиқот ишлари олиб борилишига сабаб бўлмоқда [2, 6, 15]. Олимларнинг таъкидлашича, отлар орасида тери ўсмалари кенг тарқалган бўлиб, улар кўпинча ўхшаш кўринишда масалан, меланома, лимфома ёки паранеопластик тери белгилари, яъни қичишиш ва бошқа кўринишларга эга бўлади [4, 12, 17]. Сўнгги 40 йил давомида отларнинг тери ўсмаларини даволаш бўйича кўп ютуқларга эришилган бўлсада, аммо ички органлар ўсмаларини даволаш бўйича клиник ва илмий ишлар олиб бориш бошқа ҳайвон турларига нисбатан ортда қолмоқда [9, 18]. Шунинг учун ҳам отларнинг онкологик касалликларини ўз вақтида диагностика қилиш ва даволаш бугунги кунда ветеринария мутахассислари учун долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Олинган натижалар таҳлили. Отлар орасида тарқалган тери ўсмалари қуйидаги кўринишларда ҳосил бўлади [1, 10]:
Отлар саркоид ўсмалари – кўп тарқалган онкологик касаллик бўлиб, фибропластик ўсмалар, Шприндел ҳужайрали саркома, фибросаркома ва миксофибросаркома шаклларида намоён бўладиган ўсма тури.
Отлар меланомаси – кўп холларда хавфли ўсмалар гуруҳига кириб, тананинг ташқи томонида, бош, бўйин, чот ва анус атрофи соҳаларида ўсади.
Ясси ҳужайрали карцинома – энг тажовузкор шаклга эга эпителий тўқима ўсмаси бўлиб, отларнинг оғиз бўшлиғида, бурун бўшлиғи ва синусларда, сийдик пуфагида, препуция ва вульвада ўсиши мумкин.
Лимфома – тери ўсмаларининг яна бир кўриниши бўлиб, гранулеза ҳужайралари ўсмалар тоифасига кириб, ичакларда, ичак чарвиларида, қорин бўшлиғида ҳамда бутун тана бўйлаб ўсадиган шакллари фарқланади.
Гранулома – отларнинг репродуктив ўсмалар гуруҳига кириб, улар клиник ва эндокринологик жиҳатдан организмда кучли ўзгаришлар чақиради.
Липома – отларда нисбатан кам тарқалган, аммо ёши катта ва пони зотли отларда мезентерик липомалар айрим ҳолларда учраши адабиётларда келтирилган. Одатда липомалар хавфсиз ўсмалар, аммо ичак чарвилардаги липомалар ўсиши кўпинча отларда санчиқлар пайдо бўлишига олиб келади.
Муаллифларнинг фикрига кўра, ўсмаларнинг турларига қараб отлар орасида тарқалиш кўрсаткичи бўйича саркоид ўсмалар отларда барча ўсмаларнинг 40 % ни, зебраларда 24 % ни ташкил этади. Бу ўсма билан барча ёшдаги отлар, асосан 3-6 ёшлилари кўп касалланади. Олимларнинг фикрича, отлар саркоид ўсмалари шаклланишининг сигирлардаги папилломавирус ДНКси (VPV-1
va BPV-2) билан боғлайдиган назария онкологлар томонидан тан олинган. Ушбу вирус саркоид ўсмаларнинг ўзида ҳам, атрофларида ҳам, соғлом ва касал отларнинг қонида ҳам учрайди [3,5,8]. Саркоид ўсмаларнинг ривожланишида вирус билан касалланишдан ташқари, ирсий мойиллик каби бошқа омиллар ҳам роль ўйнайди. Бунда асосан гисто мувофиқлик комплексининг ҳужайра мем- браналарининг махсус тузилиши – от лейкоцитлари антигени мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, улар учун битта ELA W 13 генининг аллергенлари жавобгардир. Бундан ташқари, теридаги микротравмалар ҳам саркоид ўсмалар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Мутахассислар кузатишича, ҳар доим яйловларда юрадиган йилқиларда папилломавирус ташувчиси бўлган ҳашоротлар билан боғлиқ
иссиқ мавсумларда касалланиш юқори бўлади [11].
Клиник ва гистологик хусусиятларига кўра, от саркоид ўсмаларининг 6 тури фарқланади [10, 11]:

1-расм. Отларнинг саркоид ўсмалари.




  1. Яширин (ясси) саркоид ўсмалар – терининг қобиғи ва жун пиёзчалари шикастланиб, ўртача алопеция билан намоён бўлади.
  2. Веррукоз (сўгал) саркоид ўсмалар – кўпроқ қобиқли, қуруқ бўлиб, тўлиқ алопеция, терининг қалинлашиши ва гиперкератози натижасида 6 см дан ошмайдиган қалинликдаги сўгал ва ёриқлар шаклида тарқалади.
  3. Фибробластик саркоид ўсмалар – тери ости қаватида турли диаметрли ярали зич тугунлар ҳосил бўлади, улар тезда катта ўсмаларга айланади, кўпинча ўсма паренхимасида яллиғланишлар пайдо бўлади.
  4. Тугунли саркоид ўсмалар – ҳар хил ўлчамдаги тугунлар кўринишидаги бутунлай тери остида жойлашган ўсмалар шаклида учраб, бунда терининг сиртини ўзгартирмаслиги мумкин.
  5. Хавфли саркоид ўсмалар – тери фасцияси ва лимфа томирлари бўйлаб тугунлар ва иккиламчи яралар билан кесишган ўсма тўқималарининг тугунлари шаклида тарқалади.
  6. Аралаш саркоид ўсмалар – икки ёки ундан ортиқ саркоид ўсма турларнинг бирикмаси шаклида ўсади.
    Саркоид ўсмалар ўзининг шакли, жойлашиши ва ўлчам, терида юзага келтирадиган эстетик ўзгаришлар ва тугунларнинг хавфли ва хавфсизлигига қараб, кўпинча отнинг махсулдорлик ва иш қобилияти пасайишига олиб келади.

    Меланома – бу меланин пигменти ишлаб чиқарадиган ҳужайралар ўсмаси. Маҳаллий адабиётларда меланома пигмент тўқималарининг хавфли ўсмалари деб аталса, хорижий адабиётларда “меланома” атамаси кенгроқ қўлланилади, шу жумладан бу ўсманинг икки тури хавфли ва хавфсиз ўсмалари тарқалганлиги қайд этилган. Пигментли ўсмаларнинг асосий компоненти нейроэктодермал келиб чиқадиган меланобластлардир [21].

    Хавфли меланома кўпинча олти ва ундан катта ёшдаги кулранг отларда учрайди. Одатда секин, бир неча ой ва ҳатто йиллар давомида ўсади; метастаз бермайди. Меланомалар учун энг кенг тарқалган жойлар перианал ва паротид безлар, кўз қовоқлари ва дум атрофи ҳисобланади. Меланоманинг хавфсиз шакли, айниқса меланосаркома операциядан кейин тез ривожланиш ва метастаз бериши билан тавсифланади.
    Меланин – бу меланоцитлар эпидермисининг базал қатламида ишлаб чиқариладиган пигмент бўлиб, пигментнинг кўплиги янги меланобластларнинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ва уларнинг фаоллигини оширади, натижада меланоцитларнинг гиперпродукция ёки ўсимта ўзгариши зоналари ҳосил бўлади. Охирги маълумотларга кўра, меланоцитлар отлардаги барча тери ўсмаларининг 18,7% гачасини ташкил этади. Статистик маълумотларга кўра, отларда меланоманинг хавфли шакллари 66% учраса, онколог МакГилливрай ўтказган клинико-патологик тадқиқотлар натижалари таъкидлашича, тери меланомаларининг 14 % ида улар хавфли меланомага айланиши мумкин, аммо бу кўрсаткич жуда ўзгарувчан эканлигини таъкидлайди, чунки хавфсиз меланомалар
    камдан-кам ҳолларда тасдиқланади. Олимнинг Липиззан отлари устида ўтказилган тадқиқотларига кўра, уларнинг 50 % ида хавфсиз меланомалар аниқланган [21, 22].
    Отлардаги меланомалар анъанавий равишда ўсиш шаклига кўра 3 гуруҳга бўлинади: хавфсиз, бир неча йил давомида метастазсиз секин ўсиб боради, ёмон оқибатли бирламчи хавфсиз меланома ва бирламчи хавфли меланома. Кейинчалик олимлар томонидан илмий тадқиқотлар натижасида қиёсий тадқиқот клиник жиҳатдан фарқ қилувчи тўртта шакли таклиф қилинди: меланотситик невус, тери меланомаси, тери меланоматози ва анапластик хавфли меланома [22].
    Меланоцитик невус рангидан қатъий назар ёш отларда учрайди. Кўпинча улар якка шаклда, атипик жойларда пайдо бўладиган хавфсиз ўсма саналади ва жарроҳлик даволаш учун мос келади. Тери меланоматози гистологик жиҳатдан тери меланомасидан фарқ қилмайди, лекин ёши 15 ёшдан ошган кулранг отларнинг типик жойларида жойлашган кўп тугунлар шаклида клиник жиҳатдан намоён бўлади. Бундай ўсмалар резекция қилинмайди ва метастаз хавфи юқори. Анапластик хавфли меланома ёш, кулранг отларда учрайди ва энг агрессив шакл бўлиб, ташхисдан кейин бир йил ичида кенг тарқалган метастазларга олиб келади [21, 22].
    Лимфома – лимфоид ҳужайраларнинг ёмон сифатли ўсмалари трансформацияси учун умумий атамадир, лекин кўпинча отларда лимфосаркома атамаси ўрнига қўлланилади, бу айниқса лимфоид ҳужайраларнинг қаттиқ (ёки саркоматоз) ўсмаларга ва организмда хавфли ўзгаришига олиб келади. Лимфома отларда энг кўп учрайдиган ички ўсма турларидан биридир, аммо от популяцияларида лимфома тарқалиши нисбатан паст бўлиб, АҚШда от қушхоналарида ўтказилган тадқиқотда 0,002% дан 0,05% гача ва клиникаларнинг аутопсия тадқиқотларида 0,2% дан 3% гача бўлиши қайд этилган. От лимфомаси учун аниқ хавф омиллари мавжуд эмас ва этиологияси номаълум касаллик саналади. Ҳеч қандай зот ёки жинсга мойиллиги йўқ, аммо кўпинча отлар 4 ёшдан 10 ёшгача касалланиши адабиётларда келтирилган [23].
    Лимфома даврида отлар организмида кенг доирадаги клиник белгилар пайдо бўлади. Касалликнинг белгилари ва ривожланиши лимфома ўсадиган жойлар билан боғлиқ. Энг кўп учрайдиган клиник белгилар – иштаҳанинг пасайиши, депрессия, вазн йўқотиш, иситма, лимфаденопатия ва қориннинг пастга осилиши, юқори ва пастки нафас йўллари касалликлари белгилари, офтальмологик белгилар, санчиқ ва диареядан иборат.

    2-расм. Отлар меланомаси.

    Олар лимфомаси локализациясига кўра периферик ва ички лимфа тугунлари, талоқ, жигар, буйраклар, ичаклар, юрак, ўпка, бурун-томоқ йўли, кўз ва қўшимча бўшлиқлар, скелет мускуллари, тери, репродуктив органлар, шунингдек марказий ва периферик асаб тизимларида пайдо бўлади. Лимфоманинг 4 та анатомик шакли батафсил тавсифланган: кўп ўчоқли – 50% гача, алиментар – 19%
    гача, медиастинал – 6% гача ва экстранодал (экстранодуляр) – 25% гача. Аммо одатда кўпинча лимфомаларнинг ушбу тўртта классик шакли комбинацияси ҳолатида учраши бўйича адабиёт маълумотлари мавжуд [23].
    Липома – бу ёғ тўқимасидан ривожланадиган яхши сифатли хавфсиз бириктирувчи тўқима ўсмаси. Ўсма капсула билан ўралган бўлиб, унинг катталашиши билан ўсма ўз оғирлиги остига тортилади, натижада “оёқ” деб аталадиган шакл пайдо бўлади. Бундай липома кекса отларда мезентерия варақлари орасида кўп учрайди ва ичак чарвиларида липома чигаллашган шаклда ўсиши сабабли ичак тутилишининг странгуляцияси, яъни санчиқнинг симптомлар мажмуаси бирдан пайдо бўлиши мутахассислар томонидан ўрганилган. Странгуляция ичакнинг тиқилиб қолиши ва қон таъминотининг бузилишига олиб келади, бу эса шиллиқ қаватнинг прогрессив некрозини чақиради. Бундай вазиятда даволаниш фақат жарроҳлик йўли билан амалга оширилади ва операция қанчалик тез амалга оширилса, ижобий натижа эҳтимоли шунчалик юқори бўлади [24, 25].
    Отларда учрайдиган ўсма касалликлари диагностикаси умумқабул қилинган онкологик текшириш усуллари бўйича олиб борилади. Бунда ташқи юзадаги ўсмалар клиник усулларда кўриш, пальпация, перкуссия усулларида аниқланса, ички органлардаги ўсмалар, шунингдек метастазларни аниқлашда турли воситалардан фойдаланилади. Булардан асосан рентгенография, УТТ, КТ ва МРТ диагностикаси қўлланилса, махсус диагностик усуллар стинтиграфия (радиоизотопли сканерлаш), биопсия, усуллари бажарилади [4,16,25].
    Лаборатор текширув усулларидан қоннинг морфологик, биокимёвий, иммунологик кўрсаткичлари аниқланса, цитологик, патоморфологик усуллар, иммунобиологик усуллар ёрдамида ўсманинг тури, организмга таъсири, ўсиш даражаси, тўқима тури, хавфсиз ёки хавфлилиги, метастазларнинг бор йўқлиги аниқланади [8,18].
    Хулоса. Отлар орасида бугунги кунга қадар мутахассислар томонидан қайд этилган онкологик касалликлардан кенг тарқалган ўсмалар терининг саркоид ўсмалари, меланомалар, лимфома, липома, грануломалар бўлиб, бунда отнинг ёши, туси ва геоэкологик омиллар таъсирида касалликнинг тарқалиш даражаси турлича бўлиши мумкин.

    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

    1. Bergvall K.E. Sarcoids. Vet Clin North Am Equine Pract. 2013 Dec; 29 (3): 657–71.
    2. Compston P.C., Turner T. Laser surgery as a treatment for histologically confi rmed sarcoids in the horse.Equine Vet J. 2016; 48 (4): 451.
    3. Gaynor A.M., Zhu K.W. Localization of Bovine Papillomavirus Nucleic Acid in Equine Sarcoids.Vet Pathol. 2016; 53 (3): 567–73.
    4. Golding J.P., Kemp-Symonds J.G. Glycolysis inhibition improves photodynamic therapy response rates for equine sarcoids. Vet Comp Oncol. 2017; Jan 27 (1).
    5. Hainisch E.K., Abel-Reichwald H. Potential of a BPV1 L1 VLP vaccine to prevent BPV1- or BPV2-induced pseudo-sarcoid formation and safety and immunogenicity of EcPV2 L1 VLPs in the horse. J Gen Virol. 2016; Dec 7. (12).
    6. Haspeslagh M., Taevernier L. Topical distribution of acyclovir in normal equine skin and equine sarcoids: An in vitro study. Res Vet Sci. 2016; 106: 107–-11,.
    7. Knowles E.J. A database survey of equine tumours in the United Kingdom. Equine Vet J. 2016; 48 (3): 280–4.
    8. Nasir L., Brandt S. Papillomavirus associated diseases of the horse. Vet Microbiol. 2013; 29; 167 (1–2): 159–67.
    9. Rothacker C.C., Boyle A.G., Levine D.G. Autologous vaccination for the treatment of equine sarcoids: 18 cases (2009- 2014). Can Vet J. 2015; 56 (7): 709–14,.
    10. Stadler S., Kainzbauer C. Successful treatment of equine sarcoids by topical aciclovir application. Vet Rec. 2011; 168 (7): 187.
    11. Scagliarini A., Bettini G. Treatment of equine sarcoids. Vet Rec. 2012; 171 (13): 330.
    12. Tozon N. Electrochemotherapy as a single or adjuvant treatment to surgery of cutaneous sarcoid tumours in horses: a 31-case retrospective study. Vet Rec. 2016; 179 (24): 627.
    13. Yuan Z., Gallagher A. Bovine papillomavirus infection in equine sarcoids and in bovine bladder cancers. Veterinary Journal. 2007; 174 (3): 599–604.
    14. Kauke M, Safi A.F., Grandoch A., Nickenig H.J.N., Zoller J., Kreppel M. Sinonasal tract sarcomas. Head neck. 2018; 40:1279–[PubMed] [Google Scholar]
    15. Vera S., Deikman R., Klein W.R., van den Belt A.J.M Computed tomography in the diagnosis of malignant tumors of the paranasal sinuses in three horses. Veterinary education of horses. 2010; 21:284–288.
    16. Hanna A, Stieger-Vanegas SM, Heidel JR, Esser M, Schlipf J, Meham J. Nasal adenocarcinoma in a horse with lung, liver, and bone metastases and a review of metastases in nine horses with sinonasal tumors. Case Reports Vet Med. 2015; 2015 article ID 845870.
    17. Cissell DD, Wisner ER, Textor JF, Mohr C, Scrivani PV, Theon AP. Computed tomography of sinonasal neoplasia in horses. Veterinarian Radiol Ultrasound. 2011; 53:245–221. [PubMed]
    18. Gor M.R. Treatment, outcomes, and demographics in sinonasal sarcoma: a systematic review of the literature. BMC Disease of the ear, nose and throat. 2018; 18:4. doi: 10.1186/s12901- 018-0052-5. [PMC Free Article] [PubMed] [CrossRef]
    19. Bowles K., DeSandre-Robinson D., Kubicek L., Lurie D., Milner R., Boston Yu.V. Outcome of fi nal fractional irradiation followed by exenteration of the nasal cavity in dogs with sinonasal neoplasia: 16 cases. Vet Comp Oncol. 2014; 14:350–360. [PubMed]
    20. Dixon P.M., Parkin T.D., Collins N. et al. Historical and clinical features of 200 cases of sinusitis in horses. Veterinarian Rec. 2011; 169:439. [PubMed]
    21. Cavalleri J. M. V. et al. Aetiology, clinical presentation and current treatment options of equine malignant melanoma-a review of the literature //Pferdeheilkunde. – 2014. – Т. 30. – №. 4. – С. 455-60.
    22. Moore J. S. et al. Melanoma in horses: current perspectives //Equine Veterinary Education. – 2013. – Т. 25. – №. 3. – С. 144- 151.
    23. Bacci B., Stent A. W., Walmsley E. A. Equine intestinal lymphoma: clinical-pathological features, immunophenotype, and survival //Veterinary pathology. – 2020. – Т. 57. – №. 3. – С. 369- 376.
    24. Orsini, J. A., Divers, T. (2007) Equine Emergencies: Treatment and Procedures Elsevier Health Sciences
    25. Mair, T. S., and Edwards, G. B. (2003) Strangulating Obstructions of the Small Intestine Equine Veterinary Education 15(4): 192-199