А.И.Амиров, У.Т.Махсудов, магистр М.Х.Муратова,
Тошкент давлат аграр университети ассистентлари

Аннотация
В этой статье приведено данные причиниы просхождения болезны «Ящура» клинические показатели, методы диагноза и профилактика а также мероприятие борьбы данного болезни

Annotation
This article provides information on the causes, course,
clinical signs, methods of diagnosis, prevention and control
of proteinuria in animals.

Кириш. Бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатларида аҳолини озиқ-овқат, тўйимли ва сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бунда бевосита чорвачилик ва ветеринария соҳаларини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларини кўпайтириш ҳамда маҳсулдорлигини ошириш республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шарти бўлиб, муҳим иқтисодий, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эгадир.
Мавзунинг долзарблиги. Наслчиликка ихтисослашган чорвачилик хўжаликларида сифатли, баланслаштирилган озуқа таъминотининг ёмонлиги, технологик ва ветеринария-санитария талабларига риоя қилинмаслиги натижасида наслли ҳайвонлар,
айниқса, четдан келтирилган қорамоллар орасида юқумли ва юқумсиз касалликлар кўплаб учрамоқда ҳамда сигирлар маҳсулдорлиги пасаймоқда, мажбуран сўйилмоқда, бузоқлар орасида касалланиш ва ўлиш даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу юқумли
касалликлар орасида жуфт туёқли ҳайвонларнинг оқсил касаллиги салмоқли ўринни эгаллайди.
Юқумли оқсил касаллиги табиатда учраши билан бошқа юқумсиз касалликлардан ажралиб туради. Касалликнинг эпизоотологик, эпидемиологик, социал-иқтисодий аҳамиятга эга эканлиги илмий жиҳатдан ўрганишни талаб этади. Оқсил-(яшур)-ўткир кечувчи, тез тарқалувчи юқумли вирус касаллик бўлиб, у билан асосан жуфт туёқли ҳайвонлар: қорамол, қўй-эчки, чўчқа ва туялар ҳамда кам бўлса-да, одамлар, айниқса, касал ҳайвон билан мулоқотда бўлган ветеринария ходимлари, сут соғувчилар, молбоқарлар касалланади.
Касалликнинг иқтисодий зарари. Касалликдан ўлим нисбати пастлигига қарамасдан, эмланмаган ҳайвонларга юқиш эҳтимоли 100 фоизга яқин. Касалликка чалинган ҳайвонларнинг хўжаликларда фойдаланиш муддати қисқаради, маҳсулдорлик, сут ва бола бериш қобилияти пасая ди ҳамда касалликни даволаш ва олдини олиш учун хўжаликлардан катта маблағ сарфланади. Маълумотларга кўра, касаллан…