Кейинги йилларда республикамизнинг ветеринария ва чорвачилик тизимида юз бераётган ўзгаришлар, моддий-техник таъминотнинг яхшиланиб бораётгани кўпчиликни мамнун қилмоқда. Янги ветеринария клиникалари, дорихоналар, хусусий ветеринария хизматлари иш бошламоқда. Илгари туманлардаги энг кўримсиз, таъмирга мухтож қиёфага тушган иморат қайси идораники дейишса, ҳеч иккиланмай ветеринария бўлими-да, дейишарди. Бугун аксарият туманларда (Президентимиз айтганидек, туман ҳокимининг камбағалликни камайтиришда чорваю ветеринариянинг нечоғлик муҳим эканлигини англай олишига ҳам боғлиқ-да) пул йўқ, маблағ етишмаяпти, деган баҳоналарга ўрин қолдирмасдан, туман ҳокими ҳам депутатлар ҳам ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига таъмирлашу жиҳозлаш учун маблағ ажратайлик, дейишмоқда. Ҳамма гап ана шу берилган маблағдан тежамкорлик билан самарали фойдалана олишда. Масалан, пандемия муаммосига қарамай, шу йил Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси биноси буткул янги қиёфага кирди. Бу мақсад учун маблағ ҳам, билимдон усталар ҳам тезда топилди. Муҳими, барча ишлар сифатли бажарилди, бошқарма бошлиғи бунёдкорлик самарадорлигини ўзи назорат қилди.
Ўзбекистоннинг энг мафтункор гўшаси саналган Зомин туманида ҳам ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг янги биноси қад кўтарган. Айни чоғда ишхона ҳовлисига экилган манзарали ва мевали дарахтлар кўкка бўй
чўзмоқда. Бўлим бошлиғи Ёрқин Яхшибоевнинг айтишича, қисқа давр оралиғида Зомин қиёфаси тубдан ўзгарди, янгидан-янги заводлар, мактаблару боғчалар, замонавий турар жойлар, меҳмонхоналар барпо этилди. Шулар қаторида қўмита раиси Баҳром Тўраевич Норқобиловнинг кўмаги билан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
биноси учун керакли маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари ниҳоясига етказилгани барча мутахассисларни хурсанд қилди. Айни чоғда ветеринария ходимлари 5 та эмлаш гуруҳларига бирлашган ҳолда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли чорвасини кўздан кечирмоқда, даволамоқда. Бир томони пасттекислик ва яна бир томони пурвиқор тоғларга улашиб
кетган туманда 29 мингдан ортиқ хонадон мавжуд. Қўшни республика билан чегарадош худудни доимий назоратга олиш, одамлар ўртасида ўта хавфли касалликлар бўйича тушунтириш ишларини йўлга қўйиш осон иш эмас. Мутахассислар 37 та ҚФЙ раислари билан узвий ҳамкорликда бу масалага алоҳида эътибор беришяпти. Яқинда Пишағар молбозорида Қрим-конго геморрагик иситмаси касаллигига бағишланган семинар ўтказилди. Шу тариқа мутахассислару чорвадорларнинг билимдонлиги яна бир бор синовдан ўтди. Тажрибали ветврач Икром Исмоилов ва “Ўзчорванасл” агентлигининг тумандаги вакили Аллаёр Эгамқуловнинг эътироф этишича, яқин келажакда ветврачлар малакаси янада оширилиб, улар УЗИ, планшет сингари замонавий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланади. Бу давр талабидир.
Ўтган йил бошида Ғаллаорол туман ҳокими ташаббуси билан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига бинони таъмирлаш ва янги мебеллар харид қилиш учун 750 миллион сўм пул ажратилди. Бино ва ундаги мебелларни кўриб, офарин, дедик. Фақат битта муаммо бор. Туманнинг у чеккаси билан бу чеккаси орасидаги масофа
80 километрдан ошиқ, турли-туман йиғилишлару чақириқларни назарда тутсак, биргина бошлиқнинг ўзи бир ойда камида минг километрдан ортиқ йўл босади. Бўлим бошлиғининг ўринбосарлари, мутахассисларнинг ҳам югур-югур қилиши инобатга олишса, бу ишхонага хизмат автомашинаси керак, жуда керак. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғайрат Дувлановнинг эътироф этишича, Фарҳод Абдуҳолиқов, Ҳамидулла Соатов, Мақсуда Муродова, Вали Қаршиев ва Ҳаким Турсунбеков сингари тажрибали ва фидойи кишилар меҳнат қилаётгани боис иш самарадорлиги юқори бўлмоқда. Чорва ҳайвонларини хавфли касалликларга қарши эмлаш, сигир ва ғунажинларни сунъий уруғлантириш ишлари ўтган йил карантин чекловлари кучайтирилган пайтларда ҳам тўхтагани
йўқ. Масалан, Лалмикор ветеринария участка мудири Абдуқодир Бобоёров ўз шогирдлари билан доимо одамлар орасида, кимнингдир молини, яна кимнингдир товуғию итини даволаб, сигирини сунъий уруғлантириб олқиш олмоқда. Шу зайл бажарилган ҳар бир ишни дафтарларга қайд қилиб боряпти. Ахир ғайратли ва билимдон ветврачнинг бир кунлик ишини айтаверсанг тугамайди, ёзиб қўймасанг, нимадир эсдан чиқади. Кўчарбулоқ қишлоғида яшаб, 18 бош зотдор қорамол ва 550 бош қўй-қўзини к ў п а й т и р и ш г а ҳаракат қилаётган Неъмат фермер Ўташев ҳам ветврачнинг хизматидан миннатдор. Чунки Абдуқодир ака гапга чечан киши, моли касалликка учраб таъби тирриқ бўлган кишини ҳам икки гапириб, бир кулдиради. “Ҳаммаси яхши бўлади. Касал тузалади, тузалмаса қозонга тушади, ўзим сизга молбозордан энг зўрини олиб бераман, фақат кайфиятни туширманг”, дейди. “Ахир ўзингиз, оилангиз соғ, иштаҳангиз карнай бўлса, агар олдингизга мол духтир эмас, юрак духтир келиб турганда нима қилардингиз,” дейди. “Худога шукр денг, мана кўрасиз, икки-учта укол билан жониворингиз шаталоқ отиб кетади”… Ана шу гапга чечан акамиз Неъмат фермернинг ўғли Саҳоб Ўташев билан расмга тушди. Албатта, уларнинг ёнидан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғайрат Дувланов ҳам жой олди.
– Энг осони банкдан қарз кўтариб, зотдор молларни фермага олиб келиш экан. Ҳамма ташвишу озуқани кетини қувиш, елиб-югуриш ана шундан кейин бошланар экан. Шу ишга қўл ургунча буни билмаганмиз, – дейди фермернинг ўғли. – Зотдор қорамолинг борми, демак сен ветврачнинг гапини икки қилмаслигинг, шу соҳага оид китоблару журналларни ўқиб туришинг керак. Тўғри, ҳозир интернет орқали ҳамма саволга жавоб олиш мумкин, аммо унда ёлғон кўп, ножўя, бўлар-бўлмас маслаҳатлар тиқилиб ётибди. Бирор ҳавойи гапга ишониб, шуасосда укол қилдингизми, ҳар бири 30 миллион сўмлик сигир ё ғунажинни йиқитиб қўйиш ҳеч гапмас. Шу боис доимо ветврачни мақтаймиз, чақирса учиб келамиз. Ҳозир отамнинг ўзи ҳам келмоқчи эдилар, аммо лалмикорликдаги 40 гектарни ўзлаштириб, Калифорния ёнғоқларини экишга киришган. 9500 туп ёнғоқ кўчатларини Самарқанддан олиб келдилар. Ҳозир одамлар далада, ёнғоқ экиш билан банд. Ишнинг тепасида турмаса бўлмайдида. “Мен кейинроқ бораман, сен меҳмонларга фермани кўрсат, меҳмон қил”, дедилар. Фермернинг икки бош қорабайир зотли оти ҳам бор. Келгусида бу йилқилар ҳам кўпайтирилади.
Чунки мулкдорнинг режаси шундай. Ҳар бир ишни ўз вақтида бажариш ёмон гап эшитмаслик гаровидир. Туман ҳокими ишхонани таъмирлаш, жиҳозлаш учун катта маблағ ажратган маҳал бирор жойда ветврач ишламаяпти, ўз
вақтида мутахассис келмагани учун молим ўлиб қолди, деган гап айтилса ва бу гап “катталар”нинг қулоғига етиб борса яхши эмас-да. Шу боис эпизоотик барқарорликни сақлаш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, эмлашни ташкил этишга 60 нафар мутахассисни жалб этганмиз. Ветврач хонадонма-хонадон юриб, энг инжиқ мижозларнинг ҳам кўнглини олишга, молини кўздан кечириб, керакли маслаҳатини беришга интилмоқда. Бир сўз
билан айтганда, бугун аҳолининг яшаш тарзию кайфиятини ветврачдан яхшироқ биладиган
одам йўқ. Шу боис яхши ишлаган мутахассисларни рағбатлантиришни ҳам йўлга қўйганмиз. Самарқанд вилояти. Нарпай туманидаги Чархин” ва “Ўзбеккенти”ветеринария участкалари мудирлари Ахрол Бекмуродов ва Саидмурод
Сувоновлар ўзаро аҳил, бир майизни қирқ бўлиб еган оғайниларга ўхшайди, доимо бирга. Ёшлари ўртасида анча фарқ бор, аммо ҳамфикр бўлиш ёш танламас экан. Қолаверса, Саидмурод устози Ахрол акага том маънода ҳавасманд. Бу одамлар билан яқиндан танишгач, биз ҳам тажрибали ветврачнинг ишларига офарин, дедик. Шу ўринда бир гапни
айтмасак бўлмас. Айни чоғда аҳоли гавжум бўлган туманларда бир ветучастканинг ташвишлари ғайратли
одамни ҳам чарчатади. Ахир кунига ўнлаб мижозларнинг чақириғига бориш, эмлаш гуруҳида иштирок этиш,
ҳисоб-китоб, қоғозбозлик. Ахрол ака ҳамма ишга улгуряпти. Ота изидан бориб СамВМИнинг ветеринария
факультетини яқинда тугатган ўғли эса Ахрол аканинг маслаҳати билан (узоқ йиллардан бери отаси шуғулланиб келган иш) гўшт йўналишидаги паррандачиликни ривожлантиришга чин дилдан киришиб кетган. Бир йилда Бекмуродовлар 20 минг бошдан ортиқ бройлер товуқларини гўштга айлантириб, бозорга чиқармоқда. Бу кичик бир оила учун ҳазилакам иш эмас. Аммо улар уддалаяпти, давлатнинг ишини қойиллатиб қўйиб, товуқчилик фермасини кенгайтиришга
ҳам улгурмоқда. Бир сўз билан айтганда, қойил, кўпчилик ўрнак олса, даромадини кўпайтириб, бой яшаса бўладиган ибратли ҳолат. Фақат мулкдор айтганидек, меҳнатдан қочмаслик керак. Икки ўғлим бор, иккови ҳам меҳнаткаш, бири
ветврач, яна бири фармацевт, – дейди Ахрол ака. – Яратганга шукр, ҳалол меҳнат туфайли рўзғоримиз тўкин ўтяпти. Шу касбим шарофатию товуқларни бройлерга боқиш ортидан талаба ўғилларимнинг шартнома пулини қийналмасдан тўлаб бордим. Энди эса фойда олиш ёқиб қолди, шу боис ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ҳақида ўйлаяпмиз. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Исломбек Муҳаммадиев иштирокида эмлаш гуруҳидаги ветврачлар фаолияти билан танишдик. Улар Ахрол акадек ташаббускор бўлишмаса-да зиммасидаги вазифани муаммога ўрин қолдирмасдан уддалашмоқда. Масалан, Ибн Сино ветучастка мудири Феруз Мирзаев 707 та
хонадонга, Тепақўрғон ветучастка мудири Фурқат Отақулов 716 хонадонга, Хўжақўрғон ветучаст…