О.Б.Абдинабиев, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,
чорвачилик ва биотехнологиялар университети
А.А.Сафаров, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Аннотация
Исследование проводилось на 136 собаках Центрального
регионов Узбекистана (Самаркандская, Навоийская и Кашка-
дарьинская области), из которых 11 или 14,96%, были зараже-
ны нематодами вида Dirofi laria immitis. Степень зараженно-
сти собак Самаркандской области (6,0%) выше, чем в других
областях. Распространение возбудителей дирофиляриоза со-
бак объясняется обилием комаров и наличием гео-экологиче-
ских факторов, способствующих распространению дирофиля-
риозов.

Abstract Research work was carried out on 136 head dogs distributed in the regions of Central Uzbekistan (Samarkand, Kashkadarya,Navoi regions). During the research, it was found that 11 out of 136dogs, or 14.96%, were infected with Dirofilaria immitis nematodespecies. Among the studied regions, it was observed that the level ofinfestation of dogs with this parasite in Samarkand region is higherthan in other regions (6.0%). The spread of causative agents ofcanine dirofi lariasis is explained by the abundance of mosquitoesin these areas and the presence of geo-ecological factors thatcontribute to the spread of Dirofi laria

Ключевые слова: собаки, дирофилариоз, Dirofi laria immitis, распространение, Центральный Узбекистан.

Dirofilaria immitis паразит нематодаси томонидан қўзғатиладиган юрак-ўпка дирофилариози – қон сўрувчи чивинлар томонидан юқадиган касаллик бўлиб, зоонотик потенциалга эга (Avellis et al., 2011). D. immitis итлар ва бошқа ёввойи йиртқич сутэмизувчи ҳайвонларда, шунингдек, одамларда ҳам асосий хўжайин сифатида яшайди. Бир қатор давлатларда дирофилариоз қўзғатувчиларининг тарқатувчиси сифатида Anopheles maculipennis, Aedes caspius, Culex modestus ва C. pipiens қон сўрувчи чивин турлари хизмат қилиши аниқланган (Kanta Bhattacharjee and Prabhat Chandra Sarmah, 2014; Marcic et al., 2020; Norkobilov et al., 2020; Sonnberger et al., 2021; Safarov et al., 2021, 2022).
D. immitis йиртқич сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамларнинг ўнг юрак бўлмасида, ўпка артерияларида локализация қилиши орқали жиддий патологик касалликлар келтириб чиқаради ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин (Venco, 2007). Касалликнинг клиникасида қисқа масофага югуришдан кейин ҳам нафас қисилиши, қуруқ ва бўғиқ йўтал, чарчоқ ва бурундан қон кетиши каби аломатлар кузатилади (Ayvazoglu et al., 2022).

1-расм.
Самарқанд вилояти итлар популяциясида аниқланган D. immitis нематодаси. А ва Б – итнинг ўнг юрак бўлмасидан ажратиб олинган урғочи D immitisнинг микроскопик кўриниши (С ва Д)


Мазкур паразит касаллик учун эндемик бўлмаган мамлакатлар ҳудудига эндемик аҳамиятга эга бўлган давлатлардан олиб келинган итлар орқали кириб келиши мумкин. Шу сабабдан ушбу мезонларга мос келадиган итлар сонининг кўпайиши паразитолог олимларнинг диққат эътиборида бўлиши лозим (Sonnberger et al., 2021).
Адабиёт манбаларига кўра, дирофилариоз касаллигининг қўзғатувчилари иккита тур, яъни D. immitis ва D. repens нематодалари ҳисобланади.

1-расм.
Ўзбекистоннинг Марказий ҳудудларида итлар популяциясида D. immitis паразит нематода турининг тарқалиши: 1-Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани; 2-Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани; 3-Навоий вилояти, Нурота тумани


Ўзбекистонда 2020 йилга қадар итлар ва бошқа йиртқич сут эмизувчи ҳайвонларда дирофилариоз қўзғатувчиси сифатида D. immitis аниқланмаган. 2018-2020 йиллар давомида А.Сафаров томонидан олиб борилган тадқиқот ишларида Тошкент мегаполисида тарқалган итларда D. immitis нематода тури аниқланган ва молекуляр идентификацияси амалга оширилиб, халқаро GenBank электрон базасида сақлаш учун нуклеотидлар кетма-кетлиги MN650648 рақами орқали жойлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси 2020 йилдан бошлаб D. immitis паразит нематодаси учун эндемик мамлакат ҳисобланади. Шу сабабдан мамлакатнинг турли иқлим шароитларида йил фаслларига боғлиқ ҳолда итлар ва бошқа йиртқич сутэмизувчи ҳайвонлар ҳамда қон сўрувчи чивинлар устида паразитологик тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Материл ва uslubлар. Тадқиқотлар 2021-2023 йиллар давомида Марказий Ўзбекистон ҳудудларида (Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари) турли ёш ва жинсдаги жами 136 бош итларда олиб борилди. Тадқиқот олиб борилган итларнинг 18 боши автоҳалокатлар натижасида нобуд бўлган итлар. Тадқиқот ўтказилган итларнинг 63.9% катта ёшли (>12) ва 36.0% кичик ёшдаги (<1) итлар ҳисобланади. Тадқиқотлар 1 ёшдан юқори бўлган итларда олиб борилди, чунки D. immitis микрофилариялари асосий хўжайин организмига кирганидан кейин ўртача 6 ой ўтгач, етуклик босқичига ўтади ва кўпаяди (Kalvert вa Rawlings, 1985).
Нематодаларни ўлчаш, фотосуратларга олиш ва чизмалар тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтининг умумий паразитология лабораториясидаги замонавий микрос коплардан фойдаланилди (Olympus CK2-TR invented microscope, Lomo research, binocular – ML – 2200, N- 300 m Ningo Yongkin Optics trinocular microscope).
Олинган натижалар. Текширилган 136 бош итлардан 11 (14.96%) боши D. immitis паразит нематодаси билан зарарланганлиги аниқланди (1-жадвал). Аниқланган паразит асосан катта ёшли (>12) итлар орасида кузатилди. Зарарланган итларнинг 4 (3.68%) боши эркак ва 7 (3.08%) боши урғочи эканлиги тадқиқот олиб борилган ҳудудда мазкур паразит билан урғочи итлар кўпроқ зарарланганлигидан далолат беради.

1-жадвал.
Тадқиқот олиб борилган итларнинг ёши, жинси ва D. immitis нематодаси билан зарарланиш кўрсаткичлари (n=136)

Марказий Ўзбекистон бўйлаб тадқиқот олиб борилган ҳудудлар ичида Самарқанд вилоятидаги итлар популяциясида D. immitis паразит нематода тури бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ аниқланди (2-жадвал). Аниқланган D. immitis нематодасининг морфологик ва микроскопик кўриниши 1-рамда келтирилган.

2-жадвал.
Ҳудудларда итлар популяциясида аниқланган D. immitis нематодасининг тарқалиш частотаси

Жадвалдан кўриниб турибдики, итларнинг D. immitis нематодаси билан зарарланиш даражаси Самарқанд вилоятида 7 (6.0%), Навоий вилоятида 1 (0.2%) ва Қашқадарё вилоятида 3 (0.6%)ни ташкил этади. Тадқиқот олиб борилган ва паразит нематода тури аниқланган ҳудудлар 2-расмдаги хариталарда белгиланган.
Хулоса. Марказий Ўзбекистон ҳудудида тарқалган итлар популяциясида дирофилариоз қўзғатувчилари мавжуд, аммо тарқалиш частотаси бир хил эмас. Итлар дирофилариози қўзғатувчиларининг тарқалиши мазкур ҳудудларда чивинларнинг кўплиги ва Dirofilaria тарқалишига ёрдам берувчи гео-экологик омиллар мавжудлиги билан изоҳланади. Шу боисдан ветеринария врачлари ва тиббиёт ходимлари мазкур ҳудудларда махсус профилактик чора-тадбирларни амалга оширишларини тақозо этади. Ушбу чора-тадбирлар ит- лар дирофилариозини назорат қилишга ва зоонотик инфекциялар тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

  1. Avellis F.O., Kramer L.H., Mora P., Bartolino A., Benedetti P. & Rivasi F. 2011. A case of human conjunctival dirofi lariosis by Dirofi laria immitis in Italy. Vector-Borne and Zoonotic Diseases. 11(4): 451-452. DOI: 10.1089/vbz.2010.0067
  2. Ayvazoglu C, Akyuz E, Ogun M, Demir Ayvazoglu P, Kiziltepe S. 2022. Investigation of the Prevalence of Dirofi laria immitis in Dogs in Ardahan Region. International Journal of Veterinary and Animal Research, 5 (2): 50-53
  3. Kanta Bhattacharjee, Prabhat Chandra Sarmah. Epidemiological aspects of Dirofi laria immitis infection in dogs fromAssam of Northeast India. Asian Pac J Trop Dis 2014; 4 (Suppl 1): S255-S258.
  4. Marcic, D., Potkonjak, A., Zekic Stosic, M., Spasojevic- Kosic, L., Pusic, I., & Savic, S. (2020). Prevalence of Dirofi laria immitis in Dogs from Shelters in Vojvodina, Serbia. Acta Scientiae Veterinariae, 48.
  5. Norkobilov, B., Safarov, A.A., Akramova, F., Azimov, D., Shakarbayev, U., Berdibayev, A. 2020. The Cycle of Nematode Dirofi laria Immitis (Leidy, 1856) in the Ecological and Epizootological Chains of Canines in the Biocoenoses of Uzbekistan // American Journal of Zoology. Vol. (3), 1; 5-9.
  6. Safarov, A., Mihalca, A.D., Park, G.-M., Akramova, F., Ionic̆ a, A.M., Abdinabiev, O., Deak, G., Azimov, D., 2022. A Survey of
    Helminths of Dogs in Rural and Urban Areas of Uzbekistan and the Zoonotic Risk to Human Population. Pathogens, 11, 1085.
  7. Safarov, A.A., Akramova, F.D., Azimov, D.A. 2022. Nematodes of the genus Dirofi laria Railliet et Henry, 1911, parasites of carnivorous mammals in Uzbekistan: spread and ecology. Russian Journal of Parasitology.; 16(1): 101–111. (In Russian)
  8. Safarov, A.A., Akramova, F.D., Shakarbaev, U.A., Azimov, D.A., 2018. Parasitic fauna of domestic dog (Canis familiaris Dom.) of the modern metropolis of Tashkent. Russ. J. Parasitol. (12), 41–(In Russian)
  9. Sonnberger, K.; Fuehrer,H.-P.; Sonnberger, B.W.; Leschnik, M.The Incidence of Dirofi laria immitis in Shelter Dogs and Mosquitoes in Austria. Pathogens 2021, 10, 550.